UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  0 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  10 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15

ЎФА ҳамда Тожикистон футбол федерацияси ҳакамлик борасида яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқда Янгиликлар

ЎФА ҳамда Тожикистон футбол федерацияси ҳакамлик борасида яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Бугун Тожикистон футбол федерацияси ҳакамлар департаменти раҳбари Рустам Абдуллоев ЎФА меҳмони бўлди.

"Дастлаб ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мамлакатларимиз ўртасида яқин қўшничлик алоқалари ҳамда футболни ривожлантириш борасида ҳаракатлар янги босқичга чиққанидан мамнун эканлигини билдирди. Ўз навбатида Абдуллоев янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканлигини айтди. 

Шундан сўнг ТФФ ҳакамлар департаменти раҳбари ва ЎФА ҳакамлар бўлими бошлиғи Эркин Бахтиёров ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашди. 

Ушбу меморандум асосида кўплаб истиқболли лойиҳаларни бирга амалга ошириш келишиб олинди. Хусусан, ўзаро тажриба алмашиш, ўзаро йиғинларини биргаликда ташкил этиш, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг маҳаллий чемпионат учрашувларини бошқаришга ўзаро тажрибали ҳакамларни жалб этиш амалиётини йўлга қўйиш каби таклифлар мақулланди", – дейилади ЎФА расмий хабарида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика