UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  0 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  15 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  3

ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади Янгиликлар

ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси муассислигида Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилмоқда.

Аввалроқ мазкур ташкилот нафақат футзал, балки соҳил футболи учун ҳам масъул бўлиши хабар қилинганди. 

25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси раҳбарияти иштирокида тақдимот маросими ўтказилади. Тадбир "Ҳилтон" меҳмонхонасининг анжуманлар залида 19:00 да старт олади. 

Мазкур тақдимот маросимида футбол клублари вакиллари, футзал мутахассислари, ҳудудий ассоциациялар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган. Унда янги ташкилот раҳбар органлари жамоатчиликка таништирилади. 

Шунингдек, тадбирнинг иккинчи қисми журналистлар билан матбуот анжумани кўринишида давом эттирилади. Бунда янги ташкилот раҳбарияти ўзининг ривожланиш дастури, истиқболдаги режалар ва ОАВни қизиқтирган шу каби бошқа саволларга жавоб қайтаради. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилаётган барча спорт журналистлари тақдимотда иштирок этиши мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика