UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  0 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  1 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3

Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз" Янгиликлар

Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Одил Ҳамробеков CAFA турниридан олдинги фикрларини билдирди.

- "Трактор"даги илк ўйинимдаёқ соврин ютдик. Бу исталган спортчи учун ҳам яхши ҳолат. Таассуротлар зўр. Мана терма ихтиёрига ҳам етиб келдик, энди CAFA турнирига тайёргарликни бошлаймиз.

- Бу янги бино. Бу ердаги шароитлар қандай экан?

- Ёмон эмас. Барча шарт-шароитлар бор. Футболчининг ўйинга тайёргарлик кўриши учун барча шароитлар етарли.

- Сиз бу турнир учун қандай мақсад қўйяпсиз? Бу шунчаки ўртоқлик турнирими ёки баҳслар расмий ўйиндек ўтадими?

- Термада клубдагидек кўп бўлмаганимиз учун ҳар бир ўйин, расмийми, оддий турнирми, ўртоқлик ўйиними, буларнинг барчасидан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Биз олдимизга қўйилган асосий мақсад - жаҳон чемпионатига чиқишга эришдик. Энди бу йўлда яхши тайёргарлик кўриш керак.

- Дастлабки йиғинда барча легионерлар ҳам қатнаша олмаяпти. Бу жамоага қанчалик таъсир қилади?

- Таъсир қилишини вақт кўрсатади. Легионерларнинг ўрнида ўйнаши керак бўлган футболчилар ҳам имкониятга эга бўлади ва термага лойиқлигини исботлашга ҳаракат қилади.

- Эртага матбуот анжуманига кирмас экансиз, Ўмон термаси ҳақида фикрларингиз.

- Турли ёшдаги термаларда Ўмонга қарши 2-3 марта тўқнаш келганман. Яхши шаклланган жамоа. Натижалари билан мақтана олмаса ҳам, рақибларга жиддий қаршилик кўрсата оладиган яхши жамоа деб ҳисоблайман. Ҳозир Кейруш қўл остида яхши жамоа бўлиб шаклланмоқда. Бизни яхши ўйин кутмоқда.

- Терма жамоа ичида ҳам бош мураббий ўзгариши бўйича гап-сўзлар юрибдими?

- Термада ҳозирча йўқ. Олдиндан бир нима дея олмайман. Расман тасдиқланганидан кейин бир нима дейиш мумкин. Ҳозирги кунда Тимур Тохирович бизнинг бош мураббий. Унинг кўрсатмалари остида турнирга тайёргарлик кўряпмиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика