UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Арманистон асосий стадиони майдонини Женнифер Лопес концертидан 1 ой ўтмай тиклашга эришди  3 13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  0 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  9 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  1 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   11 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  18 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  3 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9

ОЧЛ ФИНАЛИ. КИМ ҒОЛИБ БЎЛАДИ? Янгиликлар

ОЧЛ ФИНАЛИ. КИМ ҒОЛИБ БЎЛАДИ?

Бугун Осиё Чемпионлар лигасида финалнинг жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
Унда "Гуанчжоу Эвергранд" ўз майдонида "Сеул" ФКни қабул қилади. Биринчи баҳс Кореяда 2:2 ҳисобида якунига етганди. Биз учрашув иштирокчиларининг жавоб беллашуви олдидан фикрларини эътиборингизга тақдим этамиз.

Маурисио Молина (Сеул ФК ярим ҳимоячиси):
- ОЧЛни ютиш жуда ажойиб ва мен бундай бахтга эришишни яна бир бор истаган бўлардим. Чемпион бўлишни кўпроқ хоҳлаяпман, лекин рақибимиз жуда кучли жамоа. Уларни тажрибали мураббий бошқармоқда. Биз Хитойга ғалаба қозониш учун ташриф буюрдик. Ўйлаймизки, "Сеул" тарихида янги саҳифани ёзамиз.

Жнг Жи (Гуанчжоу Эвергранд ярим ҳимоячиси): - Финалдаги ғалаба менга кўп нарсани билдиради. Англия ва Хитойда ички мусобақаларда ғолиб чиққанман, бироқ ҳали халқаро ютуқларга эришмаганман. Футболчиларнинг барчаси ўйинда майдонга тушиб, бор кучини сарфлашга тайёр турибди. Хотиржамликни сақлаган ҳолда бутун эътиборимизни ўйинга қаратишимиз шарт.

Дарио Конка (Гуанчжоу Эвергранд ярим ҳимоячиси): - Биринчи баҳсда рақибни бевосита майдонда ўргандик. Энди эса улардан кучли эканлигимизни исботлашга уринамиз. Ўтган йилги тажриба менга кўп ёрдам берди. Ҳар қандай мусобақада илк бор майдонга тушганингда муаммоларга дуч келасан. Финалгача қийин йўлни босиб ўтдик. Бизни кубокдан бир баҳс ажратиб турибди. Финалда бор кучимизни ишга солиб, мухлисларимиз кўз ўнгида байрам қилишга уринамиз.

Ёнг Су Чой (Сеул ФК бош мураббийи): - К лиганинг 30 йиллигига бағишлаб, финалда зафар қучишни кўзлаяпмиз. Шунингдек, жамоа тарихига янги битикларни ёзиб қўйишда бу жуда муҳим. Футболчиларда иштиёқ юқори. Улар бутун жамоа сифатида ўйинга шай ҳолатда. Чемпионларга хос руҳиятга эгамиз. Ҳозир ўйинга режаларимизни айтмайман, буни учрашув давомида кўриб оласизлар. Беллашувга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатишга тайёрмиз.

Марчелло Липпи (Гуанчжоу Эвергранд бош мураббийи): - Барчамиз ҳал қилувчи баҳсга шай ҳолатдамиз. "Сеул"ни ҳурмат қиламиз, лекин ўз кучимизга ишонган ҳолда айтаманки, биз ғалаба қозонамиз. Мухлислар билан биргаликда уни нишонлаш иштиёқида ёняпмиз. Учрашув осон кечмаслиги турган гап. Бундай шароитда ишқибозларнинг ёрдами жуда асқотади. Футболчиларда босим йўқ, аксинча иштиёқ кучли. Бир ярим йилдан буён жамоа муваффақиятларга эришиш йўлида тер тўкиб келди. Энди ўша фурсатни қўлдан чиқармаслик зарур. Футболчилар халқар саҳнада ном қозонишлари бу катта имконият. Ўйинчилар сезиларли даражада ўсишга эришдилар. УЕФА Чемпионлар лигаси ёки Осиё Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ўртасида катта фарқ йўқ. Лекин жаҳон чемпионатидаги ғалаба ва финални ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди.

Жамоамиз сафида легионерлар бошқа клубларникидан кўп эмас. Клубим Хитой жамоаси ва ғалаба маҳаллий ўйинчилар учун, Хитой футболи тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга. Баҳсдан олдин имкониятларни барибир тенг баҳолайман.


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика