ОЧЛ. "Ал Жайиш" ютқазди, Сардор Рашидов гол урди
27 сен 2016 23:02
Янгиликлар
ОЧЛ. "Ал Жайиш" ютқазди, Сардор Рашидов гол урди
Бугун Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал босқчидан ўрин олган илк учрашув бўлиб ўтди.
Унда Тошкентнинг “Локомотив” клубини чорак финал босқичида курашдан чиқариб юборган БААнинг “Ал Айн” жамоаси Қатарнинг “Ал Жайиш”ини қабул қилди.
Учрашувда ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал Жайиш” клуби 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси клубининг ягона голига муаллифлик қилди. Сардор 52-дақиқада белгиланган пеналтини голга айлантирди.
Майдон эгаларидан эса 16-дақиқада Дуглас, 21-дақиқада Умар Абдулраҳмон, 90+1-дақиқада Кайо киритилган голларга муаллифлик қилишди. Жавоб учрашуви Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади.
"Ал Айн" - "Ал Жайиш" 3:1
Голлар: Дуглас 16, Умар Абдулраҳмон 21, Кайо 90+1 - Сардор Рашидов 52 пенальти
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар