

Унда Тошкентнинг “Локомотив” клубини чорак финал босқичида курашдан чиқариб юборган БААнинг “Ал Айн” жамоаси Қатарнинг “Ал Жайиш”ини қабул қилди.
Учрашувда ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал Жайиш” клуби 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси клубининг ягона голига муаллифлик қилди. Сардор 52-дақиқада белгиланган пеналтини голга айлантирди.
Майдон эгаларидан эса 16-дақиқада Дуглас, 21-дақиқада Умар Абдулраҳмон, 90+1-дақиқада Кайо киритилган голларга муаллифлик қилишди. Жавоб учрашуви Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади.
"Ал Айн" - "Ал Жайиш" 3:1
Голлар: Дуглас 16, Умар Абдулраҳмон 21, Кайо 90+1 - Сардор Рашидов 52 пенальти



