

Рашидовнинг ўзи бу хабар ёлғон эканини маълум қилди. Футболчининг таъкидлашича унга БААнинг “Ал Айн”, “Ал Аҳли”, “Ал Васл”, “Ал Виҳдат” ва Қатарнинг “Ал Гарафа” жамоаларидан қизиқиш бўлмоқда.
Шунингдек Сардор Рашидов трансфери масаласида Италиянинг “Кьево” клуби расмий таклиф билан чиққан, аммо Италия клубига “Ал Жайиш” сўраган маблағ кўплик қилган ва трансфер амалга ошмай қолган. Айни дамда Сардор Рашидов қайси жамоага кўчиб ўтиши номаълум.



