UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Сардор Рашидов Португалиядан қандай қилиб қайтган эди? 130 минг евро маош, Деку ва Қатарга ўтиш воқеаси ҳақида Янгиликлар

Сардор Рашидов Португалиядан қандай қилиб қайтган эди? 130 минг евро маош, Деку ва Қатарга ўтиш воқеаси ҳақида

Куни кеча "90minutuz" подкастининг навбатдаги сони мухлислар эътиборига ҳавола қилинди.

Кўрсатувнинг бу галги сони Дубайда олиб борилди ва унда таниқли футболчи Сардор Рашидов меҳмон сифатида иштирок этди: 


— Европага қизиққанман, бу хаёлимда доим бўлган. 2019 йилги Осиё Кубогидаги Ўмонга қарши ўйиндан сўнг Португалиядан таклиф келди. Ўшанда “Локомотив” билан шартномам тугаганди. Таклиф: ойига 10 000 евро маош. Шартномани меҳмонхонада имзоладим. Қарасам 2,5 йиллик контракт. Йилига эътибор ҳам бермабман. Роналду туғилган шаҳар, Мадейра оролига кетдим.  Оиламсиз юра олмайман. "Бенфика"га ютқаздик, кейинги ўйинда учта гол урдим. Араблардаги шароитлар билан таққослаб бўлмасди.

Кейин паспортим муддати тугади, Ўзбекистонга қайтдим. Шу пайтда "Қатар СК"дан таклиф келди. Ойига — 130 000 евро! Энди ўйлаб кўринг: Португалияда 10 000 евро, Қатарда эса 130 000. Қайси мухлисдан сўрасангиз ҳам, жавоб бир хил бўлади. Фарқ — 120 минг евро!

Португалиялик агент эса масалани чалкашлаштирди. У клуб президентини “арабларга қимматроққа сот” деб қулоғини қиздирган. “Қатар СК” трансфер тўламаймиз, акс ҳолда маошни қисқартамиз, деди. Шунинг учун клуб президентига чиқдим. Ҳолатимни очиқчасига тушунтирдим. Жамоа Биринчи лигага тушиб кетганди, мен қолмоқчи эмасдим. “Қанча керак бўлса, бераман. Олган ойлигим — 50 000 еврони қайтариб бераман”, дедим. Розилик бермади.



Шунда “Қатар СК”га айтдим: “100 000 евро сўраяпти”. Улар рози бўлишди. Маблағни ўз ҳисоби орқали тўлади. Маошимни ҳам камайтиришмади. Президент банк ҳисоб рақамини берди, пулни ўтказдим. Хурсанд ҳолда шартномамни қайтариб олиб, Қатарга оилам билан йўл олдим. 

Контрактга қўл қўйган пайтда агент менга қўнғироқ қилди: “Сен Ўзбекистонда бўламан деган эдинг, у ерда нима қиляпсан?” — деб. Президент ўйнаш рухсатини берадиган “тугмани босмаслиги”ни, уни алдаганимни айтди. Вақт ўтаётганди. Қатар ФИФАга мурожаат қилди.

Қатардагилар Декуга чиқишди, у  президентнинг олдига борди. Лекин президент кўнмади. Қатар шайхи шахсан "Ал Духаил" билан ўйинда иштирок этишим учун неча пул кераклигини сўради. Президент: “Ҳеч қанча. Менга пули керак эмас. Рашидов мени алдади”, деб жавоб берди.

Шундан кейин Қатар ФИФАга расман мурожаат қилди ва ташкилот ўйнаш ҳуқуқимни расман тиклаб берди. Ҳатто шайх “50 ёки 100 минг евро қўшимча бераман” деди. Энди ўзингиз солиштиринг — Португалиядаги муносабат ва Қатардаги ҳимоячон ёндашув орасида қандай фарқ бор?", - деди Рашидов. 



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика