UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  91 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  1 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  13 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  1 23:17Дани Алвесни судга беришди  4 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  48 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  22 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  9

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" футболчиларида COVID-19 аниқлангани "Пахтакор" билан ўйинга таъсир қиладими? Янгиликлар

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" футболчиларида COVID-19 аниқлангани "Пахтакор" билан ўйинга таъсир қиладими?

Бироз аввал марказлашган ОЧЛ ўйинлари олдидан С.Арабистонининг "Ал Ҳилол" ва Қатарнинг "Ал Дуҳайл" жамоалари ўйинчиларида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

ОЧЛ. "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал Ҳилол"нинг 5 футболчисида коронавирус аниқланди

Кўпчиликда бу нарса "Пахтакор" билан ўйинга таъсир қиладими ёки йўқ деган табиий савол туғилмоқда. Хўш, марказлашган ўйинлар учун ишлаб чиқилган регламентда бу борада нима дейилган? Ҳар бир клуб 30 нафардан ўйинчини "заявка" қилган ва Қатарга айнан шунча футболчи билан келган. Регламентга кўра, "Ал Ҳилол"нинг ўша беш нафар футболчиси карантинга олинган ва шифокорлар назоратида. Жамоа эса тақвимдаги ўйинларини қолган ўйинчилар билан ўтказаверади. Демак, "Ал Ҳилол" ҳамда "Пахтакор" ўртасида 14 ва 17 сентябрга белгиланган ўйинлар албатта ўтказилади.

Саудия Арабистони ва Қатар клубларидан айнан кимларнинг тест жавоби ижобий чиққани кейинроқ ташкилотчилар томонидан ошкор қилинади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика