UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  3 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  3 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  8 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  29 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  3 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  49 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  4 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  12

ОЧЛ. 4-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ОЧЛ. 4-тур рамзий терма жамоаси

7-8 апрель кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур баҳслари бўлиб ўтди.
"Насаф" ўз уйида "Ал Аҳли"га ютқазди, "Пахтакор" БААда "Ал Айн" билан дуранг ўйнади. "Локомотив" ўз мухлислари қаршисида "Ал Садд"ни тор-мор этди. "Бунёдкор" эса Қатарда "Лахвия"га мағлуб бўлди.
 
Биз эса сайтимиз одатига кўра, 4-турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.


Дарвозабон
Акбар Тўраев ("Бунёдкор")




Тўғри бу турда тўрттала жамоамиз дарвозабонлари яхши ўйнашди. Лекин "Лахвия"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимидаги ҳаракатлари эвазига Акбар Тўраевни рамзий терма жамоага киритишга қарор қилдик. Акбар ушбу ўйинда жами 5 марта жамоани голдан қутқариб қолди. Ўтказиб юборилган ягона голда дарвозабондан кўра ҳимоячиларнинг айби кўпроқ бўлса керак.

Ҳимоячилар
Александр Мерзляков ("Пахтакор")
Неманья Яничич ("Локомотив")
Шерзод Аъзамов ("Насаф")




Рамзий терманинг ҳимоясига учта клубнинг уч нафар ҳимоячисини киритдик. "Ал Айн"га қарши ўйинда ўзини кўрсата олган Александр Мерзляков ҳисобида голли пас ҳам бор. Ўша куни Саша ўз қанотида ҳимояда тартибли ўйнай олди. Шерзод Аъзамов "Ал Аҳли"га қарши ўйинда Аҳмад Ҳалилга деярли имкон бермади. Натижада хавфли ҳужумчи жарима майдони ичида деярли ҳеч нима қила олгани йўқ. "Локомотив" йирик ҳисобда ғалаба қозонишида Яничичнинг хиссаси жуда катта бўлди. Болқонлик футболчи жароҳатини даволаб майдонга тушди ва рақибнинг бир қатор ҳужумларини тўхтатди. Битта вазиятда эса дарвозага кириб кетаётган тўпни дарвоза чизиғидан қайтаришга муваффақ бўлди.



Ярим ҳимоячилар
Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив")
Лутфулла Тўраев ("Локомотив")
Жавоҳир Соҳибов ("Пахтакор")
Икром Алибоев ("Локомотив")



Ярим ҳимоячилар орасида бир йўла уч нафар "темирйўлчи" бор. Санжар Шоаҳмедов ОЧЛдаги дебют голини уришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари Санжарда яна бир гол уриш учун ажойиб имконият бўлганди. Унинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.



Ёш Икром Алибоев эса ОЧЛда илк бор майдонга тушди. У Абрамовнинг ишончини тўла оқлади дейиш мумкин. Биринчи гол урилган вазиятда Бикмаев дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага йўллади. Ўша зарбани айнан Икром берганди. Ўз устида ишлашни тўхтатмаса Алибоев жамоанинг асосий ўйинчисига айлана олади. Лутфулла Тўраев шу куни асосан таянч ярим ҳимоячиси ролида ўйнади. У рақиб ҳужумларини тўхтатиш ва ҳужумларни бошлашда фаол ўйнади. Унинг аниқ тўп узатишлари жамоа йирик ғалабасига катта хисса қўшди.



"Пахтакор" сафида яна бир ёш футболчи Осиё майдонларида ўзини кўрсатишни бошлади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Жавоҳир Соҳибов секин аста "шерлар"нинг асосий таркибига кириб бормоқда. У "Ал Айн"га қарши ўйинда марказда рақибнинг тажрибали футболчиларига қарши муносиб ўйин кўрсатди.



Ҳужумчилар
Марат Бикмаев ("Локомотив")
Игорь Сергеев ("Пахтакор")
Дамир Кояшевич ("Локомотив")




Жароҳатлар туфайли кўп вақт ўз ўйинини кўрсата олмаган Марат Бикмаев Абрамовнинг ишончи орқали асосий таркибга кира олди. Кўпчилик кечаги баҳсда Корян ва Абдухолиқовни асосий таркибда кутганди. Аммо Бикмаев бежизга майдонга тушмаганлигини кўрсатди. У биринчи бўлим бошида иккита гол урди ва Шоаҳмедов гол урган вазиятда голли пас оширди. Ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Марат ҳақли равишда термадан ўрин олди.

Захирадан майдонга тушган Дамир Кояшевич 15 дақиқа ўйнаган бўлса ҳам гол урди ва голли пас оширишга улгурди. Ўтган турларда ҳам гол урган Дамир жамоага тезда мослашиб кета олди. Кечаги ажойиб ўйинда захирадан тушиб жамоани янада кучайтира олди.

Игорь Сергеев "Ал Айн"га қарши баҳсда 60 дақиқа ўйнади. Сўнгги пайтларда деярли барча ўйинларда гол ураётган ҳужумчи БААда ҳам битта имкониятдан сўнг битта гол урди. Бу гол "Пахтакор"га очко тақдим этгани билан қадрли бўлди.




Бош мураббий
Вадим Абрамов ("Локомотив")


Тур рамзий терма жамоасига "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамовни мураббий этиб тайинлашга қарор қилдик. Сабаби Абрамов ўтган турдаги йирик мағлубиятдан сўнг жамоани Тошкентдаги ўйинга шу тарзда тайёрлай олдики футболчилар "Ал Садд" дарвозасига жавобсиз 5т агол уришди. Бундан ташқари Абрамовнинг ўзгартиришлари ҳам самара берди. Корян ва Кояшевич гол уришган бўлса, Абдухолиқов голли пас оширди. Демак, Вадим Абрамов - сайтимиз талқинига кўра ОЧЛ 4-турида рамзий терма жамоа бош мураббийи.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика