ОЧЛ-2023/24. Гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланиши маълум
12 май 2023 11:51
Янгиликлар
ОЧЛ-2023/24. Гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланиши маълум
Шу йилнинг 8 август куни Осиё чемпионлар лигасининг янги мавсуми расман старт олади.
8 август куни биринчи саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. 15 августда иккинчи саралаш босқичи бўлиб ўтади. Плей-офф босқичи эса 22 августга белгиланган.
Гуруҳ баҳслари 18 сентябрь куни старт олади ва 13 декабрга қадар уй-сафар тизимида давом этади. Championat.asia сайти маълумотига кўра, гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 27 август куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, бўлажак ОЧЛда Ўзбекистондан бир йўла тўртта клуб иштирок этади. "Пахтакор" ва "Насаф" ўз иштирокларини тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан, "Навбаҳор" ва ОКМК клублари эса саралашдан бошлашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар