UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  1 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Илк турда бир очко ишладик. Энди навбатдаги даражага чиқишимиз керак" Янгиликлар

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Илк турда бир очко ишладик. Энди навбатдаги даражага чиқишимиз керак"

ОЧЛ-2021 шарқ минтақаси "I" гуруҳи иккинчи туридан ўрин олган "Кавасаки Фронатале" - "Бейжинг Гоан" учрашувидан олдин Хитой клуби бош мураббийи Зоран Янкович ва футболчи Гуо Куанбо фикрларини билдирди.

"Нафақат биринчи балки асосий жамоамиз учун ҳам "Кавасаки Фронтале"га қарши ўйнаш осон бўлмасди. Таркибда бор йигитлар билан эртага яхши ўйин кўрсатишга, футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ушбу турнирдаги иштирок ёш футболчиларимиз учун тажриба ва маҳоратини оширишга хизмат қилади. Бундай имконият тақдим этилганидан мамнунмиз",- дейди Зоран Янкович.

- Ёш футболчиларни кучли рақибларга қарши тайёрлаш қандай бўляпти?

- Бундай учрашувларга уларни ҳозирлаш ҳар қандай мураббий учун қийинчилик туғдириши табиий. Биз бу борада ҳаракат қиламиз. Яна бир жиҳатни айтиб ўтишим керакки, рақиб кучли жамоа. Бироқ биз биринчи баҳсда нималарга қодирлигимизни кўрсатдик. Иккинчи ўйинда янада яхшироқ ўйин кўрсатишни мақсад қилганмиз. Ёш футболчилар диққатни жамлаши осонмас. Уларни ҳали боладек, десам ҳам бўлади. Уларни руҳан тайёрлашга урғу қаратмоқдамиз. 

- Савол футболчига. Жамоада ёшлар кўп, лекин улар орасида сизга ўхшаган тажрибали ижрочилар ҳам йўқ эмас. Эртага масъулият сизнинг зиммангизга тушиши мумкин. Бунга тайёрмисиз?

- Елкамда катта масъулият борлигини ҳис қилиб турибман. Ёш йигитларга қўлдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Мураббийнинг кўрсатмаларини эслатиб бораман. 

- "Кавасаки Фронтале" кучли рақиб. Айниқса топ даражадаги футболчиларга эга. Уларга қарши қандай қурол билан майдонга чиқмоқчисиз?

- Мусобақадан олдин бу жамоа ҳеч бўлмаганда гол ура олармикин, деган фикрлар янграганди. Дастабки учрашувда қўлимиздан нималар келишини кўрсатдик. Рақиб дарвозасини ишғол қилишга ҳам эришдик. Бундан ҳам кўпроқ нарсага қодирлигимизни намойиш қилмоқчимиз. 

- Илк баҳсда бир очко қўлга киритилди.  Жамоа навбатдаги ўйинларни балки тўлиқ ўз фойдасига ҳал қилиши мумкинми? Шунингдек биринчи турда жамоа сўнгги дақиқаларда темпини тушириб юборди. Буни қандай бартараф этмоқчисиз?

- Тўғри бир очко қўлга киритдик. Энди юқорида айтганимдек навбатдаги даражага чиқишимиз керак бўлади. Бу сафар ўтган ўйиндаги каби ҳамма нарсани уддалай олсак мақсадимизга етган бўламиз. Балки ўйинни охирига бориб футболчиларни бўшашгани уларнинг ёшлиги билан боғлаш мумкин. Жисмоний томондан тўлиқ тайёрмиз. Қолган жиҳатларни секин-аста ишлаб борамиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика