UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  207 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

ОЧЛ-2021. "Пахтакор" учинчи саватчадан жой олди, АГМК плей-оффда ютса тўртинчи саватчада бўлади Янгиликлар

ОЧЛ-2021. "Пахтакор" учинчи саватчадан жой олди, АГМК плей-оффда ютса тўртинчи саватчада бўлади

Осиё футбол конфедерацияси 2021 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун саватчаларни эълон қилди.

Бу йилдан эътиборан гуруҳ босқичида 40та клуб иштирок этади. 10та гуруҳда (5та Ғарб, 5та Шарқ) 4тадан клуб қатнашади. Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқичи ўйинлари 14-30 апрель кунлари, Шарқ минтақасидаги гуруҳ босқичи ўйинлари 21 апрелдан 7 майгача марказлашган ҳолда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон чемпиони 3-саватчадан ўрин олган. Ушбу саватчада "Истиқлол" (Тожикистон), "Ал-Виҳдат" (Иордания), "Гоа" (Ҳиндистон) ва "Истиқлол" (Эрон) каби клублар ўрин олган. Битта саватчадан ўрин олган клублар бир гуруҳда бўлишмайди.

Ўзбекистоннинг яна бир вакили АГМК эса плей-офф босқичида "Ал-Гарафа"ни мағлуб эта олса тўртинчи саватчадан жой олади.

ОЧЛ-2021 саватчалари:
ҒАРБ МИНТАҚАСИ

1-саватча: "Ал-Дуҳайл" (Қатар), "Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Персеполис" (Эрон), "Шаржа" (БАА), "Ал-Садд" (Қатар).
2-саватча: "Ал-Насср" (Саудия Арабистони), "Тракторсози" (Эрон), "Шабаб Ал-Аҳли Дубай" (БАА), "Ал-Райян" (Қатар), "Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони).
3-саватча: "Пахтакор" (Ўзбекистон), "Ал-Виҳдат" (Иордания), "Гоа" (Ҳиндистон), "Истиқлол" (Тожикистон), "Истиқлол" (Эрон).
4-саватча: "Ал-Шорта" (Ироқ), "Ал-Гарафа" (Қатар) – АГМК (Ўзбекистон) ғолиби, "Ал-Ваҳда" (Саудия Арабистони) – "Эйр Форс" (Ироқ) ғолиби, "Фулад" (Эрон) – "Ал-Айн" (БАА) ғолиби, "Ал-Ваҳда" (БАА) – "Ал-Завраа" (Ироқ) ғолиби.


ШАРҚ МИНТАҚАСИ

1-саватча: "Цзянсу Сунин" (Хитой), "Кавасаки Фронтале" (Япония), "Чонбук Хёндэ Моторс" (Ж.Корея), "БГ Патхум Юнайтед" (Таиланд), "Шаньдун Лунэн" (Хитой).
2-саватча: "Гамба Осака" (Япония), "Ульсан Хёндэ" (Ж.Корея), "Тай Порт" (Таиланд), "Гуанчжоу" (Хитой), "Нагоя Грампус" (Япония).
3-саватча: "Юнайтед Сити" (Филиппин), "Китчи" (Гонконг), "Виеттел" (Вьетнам), "Жохор Даърул Тазим" (Малайзия), "Тампинес Роверс" (Сингапур).
4-саватча: "Сидней" (Австралия), "Бэйцзин" (Хитой) – "Брисбен Роар" (Австралия)/"Кайя Илоило" (Филиппин) ғолиби, "Сересо Осака" (Япония) – "Мельбурн Сити" (Австралия)/"Шан Юнайтед" (Мьянма) ғолиби, "Похан Стилерс" (Ж.Корея) – "Ратчабури" (Таиланд) ғолиби, "Тэгу" (Ж.Корея) – "Чианграй Юнайтед" (Таиланд) ғолиби.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика