UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  0 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  9 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  2 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  2 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  8

ОЧЛ-2021. Ли Бюнг Геун: "Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан муваффақиятлироқ бўлади деб умид қиламан" Янгиликлар

ОЧЛ-2021. Ли Бюнг Геун: "Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан муваффақиятлироқ бўлади деб умид қиламан"

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги "Кавасаки Фронтале" - "Тэгу" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Жанубий Корея клуби бош мураббийи Ли Бюнг Геун иштирок этди.

"Биз Осиё чемпионлар лигасида иккинчи бор иштирок этаяпмиз. Биринчи уринишимиз у қадар омадли чиқмаганди. Бу сафар Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан кўра муваффақиятли бўлади", - дейди бош мураббий Ли Бюнг Геун.

"Олдинги иштирокимиздан яхшироқ ўйнаймиз деб ўйлайман. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик ва мақсадимиз юқори", - дейди футболчи Жин Хюк Ким.




- Корея клублари одатда фаворитлар қаторида тилга олинади. Бу йил ҳам мухлислар клубингиздан юқори натижалар кутишади...

- Бу нарса албатта бизни хурсанд қилади. Биз доим яхши натижа кўрсатишга уринамиз. Жанубий Кореянинг барча клубларини кучли деб ҳисоблайман. Осиёда ҳам яхши савиядаги клублар етарлича.

Жин Хюк Ким: -
Осиё чемпионлар лигаси юқори савиядаги мусобақа ҳисобланади. Бу ерда иштирок этаётган барча клубларни кучли деб ҳисоблаш мумкин. Биз ҳам кучлилар қаторида тилга олинишга ҳаракат қиламиз.




- Ўтган мавсум "Ульсан Хюндай" клуби ОЧЛда ғолиб бўлганди. Жанубий Корея ва Япония клублари ўртасида хос қарама-қаршиликлар бўлади. Олдингизга қандай мақсад қўйилган?

- Биз олдимизга доим юқори мақсадларни қўямиз. Эртанги рақибимиз кучли жамоа, уларни тўхтатишга ҳаракат қиламиз. Япония клубларига қарши доим муваффақиятли ўйнашга уринамиз.

- Клубнинг бразилиялик тўпурари Чезинья Тошкентга келганми?

- Ҳа келган ва ўйинларга тайёр.





Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика