UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  0 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  3 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  9 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1

ОЧЛ-2021. АГМК Ироқ клубини мағлуб этса "Ал Гарафа" билан ўйнайди Янгиликлар

ОЧЛ-2021. АГМК Ироқ клубини мағлуб этса "Ал Гарафа" билан ўйнайди

2021 йилги Осиё чемпионлар лигаси саралашида Ўзбекистон чемпионатида учинчи ўринни олган АГМК клуби иштирок этади.

Олмалиқ клуби гуруҳ босқичига чиқиши учун иккита сафар учрашувини ўтказиши ҳақида кеча хабар бергандик.

Дастлаб АГМК Ироқ вице чемпиони "Ал Қува Ал Жавия" клубига қарши сафарда ўйнайди. Ўтган йилларда ўзбек клуби дастлабки босқични ўз майдонида ўтказарди, бироқ бу йил Ироқ ОФК коэффициентлар жадвалида Ўзбекистондан тепага чиқиб олгани боис энди клубимиз сафарда ўйнайди.

Ушбу баҳс ғолиби гуруҳ босқичига чиқиши учун Қатар клуби тўсиғидан ўтиши керак бўлади.

Бу клуб номи кеча бўлиб ўтган Қатар Амири кубоги финалидан сўнг маълум бўлди.

Финалда "Ал Садд" "Ал Араби"ни мағлуб этди - 2:1. Шундай қилиб, "Ал Садд" кубок соҳиби сифатида ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайдиган бўлди. "Ал Қува Ал Жавия" - АГМК учрашуви ғолиби плей-оффда Қатар Суперлигасида тўртинчи ўринни олган "Ал Гарафа" клубига қарши сафарда ўйнайди.

Ҳозирча саралаш баҳслари ва гуруҳ босқичи ўйинлари қачон бўлиб ўтиши аниқ эмас. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, саралаш март ойида ўтса, гуруҳ босқичи апрель ойида бошланади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика