UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  4 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  44 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

ОЧЛ-2021. АГМК Ироқ клубини мағлуб этса "Ал Гарафа" билан ўйнайди Янгиликлар

ОЧЛ-2021. АГМК Ироқ клубини мағлуб этса "Ал Гарафа" билан ўйнайди

2021 йилги Осиё чемпионлар лигаси саралашида Ўзбекистон чемпионатида учинчи ўринни олган АГМК клуби иштирок этади.

Олмалиқ клуби гуруҳ босқичига чиқиши учун иккита сафар учрашувини ўтказиши ҳақида кеча хабар бергандик.

Дастлаб АГМК Ироқ вице чемпиони "Ал Қува Ал Жавия" клубига қарши сафарда ўйнайди. Ўтган йилларда ўзбек клуби дастлабки босқични ўз майдонида ўтказарди, бироқ бу йил Ироқ ОФК коэффициентлар жадвалида Ўзбекистондан тепага чиқиб олгани боис энди клубимиз сафарда ўйнайди.

Ушбу баҳс ғолиби гуруҳ босқичига чиқиши учун Қатар клуби тўсиғидан ўтиши керак бўлади.

Бу клуб номи кеча бўлиб ўтган Қатар Амири кубоги финалидан сўнг маълум бўлди.

Финалда "Ал Садд" "Ал Араби"ни мағлуб этди - 2:1. Шундай қилиб, "Ал Садд" кубок соҳиби сифатида ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайдиган бўлди. "Ал Қува Ал Жавия" - АГМК учрашуви ғолиби плей-оффда Қатар Суперлигасида тўртинчи ўринни олган "Ал Гарафа" клубига қарши сафарда ўйнайди.

Ҳозирча саралаш баҳслари ва гуруҳ босқичи ўйинлари қачон бўлиб ўтиши аниқ эмас. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, саралаш март ойида ўтса, гуруҳ босқичи апрель ойида бошланади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика