UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1 (матнли трансляция)  256 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  5 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1 16:36Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди  7 15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  2 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  20 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  2

ОЧЛ-2018: “Насаф” – “Ал Садд”. Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида Янгиликлар

ОЧЛ-2018: “Насаф” – “Ал Садд”. Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

5 март душанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда ОЧЛ-2018 3-тур доирасидаги “Насаф”- “Ал Садд” учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашув соат 18:30да бошланади. Ўйиндан бир кун аввал, яъни 4 март куни бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Соат 12:30да “Ал Садд” вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади.

Соат 13:00да  эса “Насаф”  вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади. Матбуот анжуманлари “Марказий” стадионда ташкил этилади.

Шу куни ҳар иккала клуб  менежерлари иштирокида  йиғилиш (митинг) ҳам бўлиб ўтади. Унда ташкилий масалалар қатори, жамоаларнинг учрашувда қандай рангдаги либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилади. Йиғилиш “Марказий” стадионимизда бўлиб ўтади ва соат 14:00да бошланади.

Шунингдек 4 март куни “Марказий” стадионда ҳар иккала жамоаларнинг ўйинолди расмий машғулотлари ҳам ўтказилади. “Насаф”нинг машғулоти соат 17:30да  бошланади.

“Ал Садд” жамоасининг машғулоти эса соат 18:30да бошланади.

Ўйинолди расмий машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасини ОАВлари вакиллари кузатишлари мумкин бўлади.  


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика