UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   0 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  6 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  1 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9

ОЧЛ. 10 футболчисида коронавирус аниқланган "Ал Ҳилол"нинг бугунги ўйинга тахминий таркиби Янгиликлар

ОЧЛ. 10 футболчисида коронавирус аниқланган "Ал Ҳилол"нинг бугунги ўйинга тахминий таркиби

Бугун "Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" жамоалари ОЧЛ 4-тури доирасида ўзаро беллашадилар.

Биров аввал риёдликларнинг яна 3 нафар ўйинчисида Covid-19га топширган тест натижалари ижобий чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Расман: "Ал Ҳилол"нинг яна 3 ўйинчисида коронавирус аниқланди, жамоада фақат битта дарвозабон қолди

Хўш, жами 10 нафар футболчиси коронавирусга чалинган саудияликларнинг бугунги ўйинга таркиби қандай бўлиши мумкин? "Championat.asia" сайти "Ал Ҳилол"нинг таркибини тахмин қилиб кўрди.

Жамоада икки қанот ҳимоячилари Ал Шаҳрони ва Ал Бурайк карантинда, шунингдек Мадаллаҳ Али Ололаян кечагина жароҳатдан кейин машғулотларга қайтди. Ўнг қанот ҳимояда ўтган сафаргидек Амир курди тушса, чапда чап оёқда ҳаракат қиладиган марказий ҳимоячи Али Ал Булайҳи тушса керак. Чунки, Ололаян кечагина машғулотларга қайтди ва бугуннинг ўзида асосий таркибда тушиши қийн бўлса керак. Марказий ҳимояда Жан Хюн Суга Муҳаммад Жаҳфали шерик бўлади. Чунки, Ал Фариз карантинда, Ал Булайҳи чапда тушиши мумкин. Ўз-ўзидан Жаҳфали варианти қолмоқда. Қолган ўйинчилар 3 кун олдингидан ўзгармаса керак. Фақат марказий ярим ҳимояда битта ўзгариш бўлиши мумкин. Канно ва Носир Ал Давсаридан бири ўйинни захирада бошлаши мумкин.

"Ал Ҳилол"нинг "Пахтакор" билан ўйинга тахминий такриби:

4-2-3-1

Дарвозабон: 1.Абдуллоҳ Ал Муайуф.

Ҳимоячилар: 22.Амир Курди, 20.Жан Хюн Су, 70.Муҳаммад Жаҳфали, 5.Али Ал Булайҳи.

Ярим ҳимоячилар: 28.Муҳаммад Канно, 16.Носсир Ал Давсари, 19.Андре Каррильо, 29.Салим Ал Давсари, 9.Себастьян Жовинко.

Ҳужумчи: 18.Бафетимби Гомис.


4-турдан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" учрашуви маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Баҳс "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика