UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  0 16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   1 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  1 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  0 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  9 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  2 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  20 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  9 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  14 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  5 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0

«Обод» БААда «Бейжинг Гоан» билан дуранг ўйнади Янгиликлар

«Обод» БААда «Бейжинг Гоан» билан дуранг ўйнади

Хабарингиз бор, олий лиганинг янги вакили «Обод» жамоаси мавсумолди тайёргарлигининг сўнгги босқичини БААнинг Шаржа шаҳрида олиб бормоқда.

Мураббийлар штаби йиғин доирасида асосий эътиборини футболчиларнинг функционал ва жисмоний тайёргарлигини янада ошириш ҳамда таркибга янги жалб этилганларнинг жамоа ўйин услубига мослашиб кетишини таъминлашга қаратишган. Шу мақсадда амирликлардаги йиғин доирасида бир қатор назорат-синов учрашувлари ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Куни кеча Шавкат Абдухўжаев бош мураббийлигидаги «Обод» жамоаси аъзолари ўзлари каби БААда йиғин ташкил этган Хитойнинг машҳур «Бейжинг Гоан» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Яхши биласиз, пекинликлар сафида миллий терма жамоамиз аъзоси Егор Кримец тўп суради. Кескин ва муросасиз курашларга бой кечган баҳсда кучлар тенг келди – 1:1. «Обод» ҳисобига ёзилган тўпни эса рақиб футболчиси ўз дарвозасига киритиб қўйди. Учрашувда пойтахт жамоаси қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди:

«Обод» – «Бейжинг Гоан» – 1:1
«Обод»:
Дилшод Ҳамроев, Хуршид Ғиёсов, Жавлон Искандаров, Илхом Комилов, Шерзод Жалилов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шохруз Норхонов, Санжар Тўрақулов, Ғайрат Умиров, Алишер Азизов, Владислав Нуриев.

«Обод» жамоасининг амирликлардаги йиғини 28 февралда якунланади. Шундан сўнг жамоа аъзолари Тошкентга қайтиб келишади ва Ўзбекистон ХХV миллий чемпионатининг 1-тури доирасида «Қўқон-1912»га қарши кечадиган ўйинга тайёргарликни бошлайди.


«Обод» ФК матбуот хизмати

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика