Облак Ла Лигада 3 йилда илк бор пенальтини қайтарди
22 мар 2021 14:00
Янгиликлар
Облак Ла Лигада 3 йилда илк бор пенальтини қайтарди
"Атлетико" дарвозабони Испания чемпионати доирасидаги "Алавес" (1:0)га қарши ўйиннинг 86-дақиқасида 11 метрлик зарбадан сўнг тўпни қайтарди.
Словениялик дарвозабон Ла Лигада 2018 йилнинг маймидан бери илк бор пенальтини бартараф этди.
Шу пайтгача 9 бор Ла Лигада Облак дарвозасини пенальтидан ишғол қилишган, 2019 йил октябрь ойида Сандро Рамирес ("Вальядолид" собиқ ўйинчиси)нинг зарбаси голга айланмаган.
Облак жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 12та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар