Обамеянг ва Габон термаси футболчилари аэропорт полида ухлашга мажбур бўлди
16 ноя 2020 22:44
Янгиликлар
Обамеянг ва Габон термаси футболчилари аэропорт полида ухлашга мажбур бўлди
"Арсенал" ва Габон термаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг инстаграми орқали Гамбиядаги аэропорт полида тунни ўтказганини кўрсатди.
"Шунчаки ғалати тун. Гамбия давлати бизнинг паспортларимизни бермай, ушлаб турганини тушунмаяпман. Биз жиноятчига ўхшаймизми?", - деб ёзади форвард.
Аэропорт ходимининг айтишича, улар футболчиларнинг коронавирус тести натижасини кутишган.
Гамбия - Габон учрашуви 21:00да старт олган.
Фикрлар