UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10"Қизилқум" 14 йилдан сўнг "Пахтакор"дан Тошкентда очко олди   1 07:45Франция кубоги финал. "Лион" - ПСЖ 1:2   0 07:40Англия кубоги финал. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 1:2   0 07:32Суперлига. "Бунёдкор" "Сўғдиёна"га қарши. Фарғонада ёнадиган ўйин бор   2 07:25ОФК Чемпионлар лигаси финал. "Ал Айн" - "Йокогама Маринос" 5:1   0 07:20УЕФА аёллар Чемпионлар лигаси финали. "Барселона" - "Лион" 2:0   1 07:15Германия кубоги финал. "Кайзерслаутерн" - "Байер" 0:1   0 07:10ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Бетис" 0:0   0 07:05Серия А. "Ювентус" - "Монца" 2:0   0 07:00Серия А. "Милан" - "Салернитана" 3:3   0 02:28Жамшид Саидов: "Менда ҳам "Олимпик"га қарши ўйин борасида ҳакамларга саволларим бор, аммо уларни таҳлил қилиш — менинг ишим эмас"   4 02:16Мбаппе ПСЖдаги сўнгги ўйинида Франция кубогини қўлга киритди!  2 02:07Ла Лига. "Реал" Крооснинг "Бернабеу"даги хайрлашув учрашувида "Бетис" билан дуранг ўйнади  5 01:55"Байер" Германия кубоги финалида "Кайзерслаутерн"ни мағлубиятга учратиб, яна бир совринни ўзиники қилди!  0 00:58"Барселона" пул билан муаммолар сабаб Фликдан камроқ маошга рози бўлишни сўради  3

ОАВга ҳар доим ҳурмат кўрсатган мураббий, Тожикистон МТЖ устози Петр Сегрт "Тожикистоннинг олий тоифали мураббийи" унвонини олди Янгиликлар

ОАВга ҳар доим ҳурмат кўрсатган мураббий, Тожикистон МТЖ устози Петр Сегрт "Тожикистоннинг олий тоифали мураббийи" унвонини олди

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи, хорватиялик мутахассис Петр Сегрт бошчилигида терма жамоа Қатарда давом этаётган Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этди.

Бу унвон Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги ёшлар ва спорт ишлари қўмитаси раиси Зулфиқор Гулаҳмадзоданинг буйруғи билан берилди.



Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги Осиё Кубогидаги дебют иштирок якунларига кўра Тожикистон терма жамоаси ижобий натижага эришди. Жамоа Доҳада жами 5 та учрашув ўтказди. Петр Сегрт шогирдлари гуруҳ босқичида Хитой билан дуранг ўйнади (0:0), Қатарга ютқазди (0:1), Ливанни мағлуб этди (2:1). Мусобақанинг 1/8 финалида Тожикистон терма жамоаси БАА термасидан кучлироқ бўлиб чиқди (0:0, пенальтилар бўйича – 5:3), аммо чорак финал босқичида Иордания терма жамоасига қарши ўйинда муносиб курашиб, мағлуб бўлди (0:1). Натижада терма жамоа 2023 йилги Осиё Кубогининг кучли саккиз жамоаси қаторидан жой олди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика