

Клуб 26 ёшли франциялик футболчини 2021/22 йилги мавсум сўнгига қадар 6 миллион фунт эвазига ижарага олмоқчи.
Олдинроқ агентнинг маълум қилганидек, ўйинчи қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартирмоқчи.
Марсьяль жорий мавсум "қизил иблислар" таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



