"Ноттингем Форест" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиш истагида
09 авг 2022 21:25
Янгиликлар
"Ноттингем Форест" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиш истагида
"Ўрмончилар" мудофаа чизиғини кучайтиришмоқчи.
Инсайдер Низар Кинселланинг таъкидлашича, "Челси" чап қанот ҳимоячиси Эмерсон Палмьери "Ноттингем Форест" шорт-листидан жой олди.
Манбага кўра, "Бетис" аъзоси Алекс Моренонинг трансферидаги муваффақиятсизликдан сўнг "Форест" бошқа вариантларга ўтишга қарор қилган. Эмерсон "ўрмончилар" учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади.
Аввалроқ келиб чиқиши бразилиялик бўлган италияликни Маурицио Сарри "Лацио"да кўришни истаганди. Бироқ римликлар бу борада ҳеч қандай таклиф билан чиқишгани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар