UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  4 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  9 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  13 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  5 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  5 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0

Носир Отақўзиев: "Мухлисларимизга рахмат!" Янгиликлар

Носир Отақўзиев: "Мухлисларимизга рахмат!"

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг Қўқонликлар ҳужумчиси, гол муаллифи Носир Отақўзиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

-  Аввало бугунги учрашувда ғалаба қозона олмаганимиз бироз дилни хира қилди.  “Пахтакор”га қарши бўладиган учрашувлар хеч қайси жамоага осон бўлмаган.  Лекин биз бугун мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозониб майдонни ёруғ юз билан тарк этишни жудаям истаган эдик. Мухлисларимизга рахмат бугун стадионда ажойиб атмосфера яратиб бердилар. Фақат рақиблар гол ургандан сўнг стадионга бироз сукунат чўккандек бўлди. Кейинги ўйинларда бўлмасину, мабодо шундай вазият рўй берадиган бўлса мухлисларимиздан илтимос қилган бўлардим, янаям шиддат билан бизни олға бошласалар , қўллаб – қувватласалар бу футболчиларга янада қўшимча куч-қувват беради.
 
-  Бу мавсумга қадар ҳеч қачон биринчи даврани бундай  омадли бошламаганман. Асосан голларни иккинчи даврада урар эдим. Бунга сабаб жамоамиз ҳужумкор тактикада ўйин кўрсатмоқда. Майдонда доим иккита ҳужумчи тушяпмиз. Бунда албатта вазиятлар кўп бўлади. Қолаверса ярим ҳимоячиларимиз ҳам ҳужумга яхши қўшилишмоқда. Натижада Райевацда хам менда хам вазиятлар бўлмоқда.

-  Мақсадимиз чемпионатни мана шундай руҳда давом эттириб , стадионга келаётган мухлисларимизни  хурсанд ҳолда қайтишларига эришиш. Бош мураббийимиз битта гапни кўп такрорлайдилар  “бизни мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлиши керак”- дейди Носир Отақўзиев.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика