UZ

Норчаев "Нефтчи"да юришни бошлади Янгиликлар

Норчаев "Нефтчи"да юришни бошлади

"Нефтчи" Анталиядаги йиғиннинг иккинчи босқичнинг навбатдаги учрашувини Қозоғистоннинг "Жетису" клуби билан ўтказди.

Беллашувда рақиблар фавқулодда тўп киритиб, ҳисобни очган бўлсалар ҳам "Нефтчи" футболчилари уюшқоқлик ва шиддатни камайтирмадилар. Биринчи бўлим тугагач, мураббийлар штаби ҳужумкорликни кучайтириш мақсадида бир қатор ўйинчиларни майдонга туширди. Шундан сўнг ўйин жонланди. Бунда "Нефтчи"га Россиядан келиб қўшилган Хусайн Норчаевнинг ҳиссаси катта бўлди. Унинг 51 ва 58-дақиқаларда боши билан киритган чиройли голлари ўйин тақдирини ҳал қилди десак ҳам бўлади. Баҳс охирида рақиб жамоа ҳимоячисининг қўпол хатоси туфайли ҳисоб 3:1 кўринишига келди ва шу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.

Назорат учрашуви

"Нефтчи" - "Жетису" 3:1

Голлар: Ҳусайн Норчаев 51, 58, автогол

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 26.Боян Цигер, 20.Анвар Ғофуров, 21.Мухсин Убайдуллаев, 70.Аббос Ғуломов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 24.Кэтэрин Карп, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 7.Жасур Жалолиддинов, 10.Шоҳруз Норхонов, 40.Хусайн Норчаев 

Иккинчи бўлимда тушганлар: Билолхон Тошмирзаев, Ғуломҳайдар Гуламов, Санжар Қодирқулов, Хуршид Мухторов, Жалолиддин Жумабоев

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика