UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  0 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  5 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  13 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  22 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  16 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   4 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6

Нодирхўжа Юлдашевдан футболга итальянча қараш, болалар футболида амал қилинмаётган ФИФА регламенти Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашевдан футболга итальянча қараш, болалар футболида амал қилинмаётган ФИФА регламенти

Италияда мураббийлик лицензиясини олиш жуда мураккаб.

Испания ва Германияда ҳам бундай қийинчилик йўқ, бу билан у ерда осон демоқчимасман. Лекин Липпи мамлакатига солиштирганда... Шунинг учун ҳам кўпчилик италияликлар бораётган жойларида максимал натижага эришяптилар.

Ҳамма қатори улар ҳам ҳар 3 йилда лицензияни янгилайдилар. Аммо имтиҳонлар номига ўтмайди. Шунинг учун янгиликдан ортда қолмаслик ва ҳар бир имтиҳондан муваффақиятли ўтиш учун италиялик мураббийлар ҳар 6 ойда 2 ҳафталик курсларда ўқиб борадилар. 3 кунлик йиғилишларда янгиликлар талқин қилинади ва мураббий 3 йил ичида камида 5 маротаба ўз билимларини чархлаб боради. Чунки у бунга мажбур. Агар ўша уч йил оралиқдаги брифингларда берилган билимларни имтиҳонда айтиб бера олмаса, унинг лицензияси чўзилмайди. Шунинг учун ҳам италиялик мутахассислар тинмай ўз билимларини ошириб борадилар. Бу нафақат "ПРО" балки, "С", "В", "А" лицензияларига ҳам тааллуқли.

Германия ва Испания футболидан ортда қолиб кетганини англаб етган Италия буни тан олди. Италияда қилинган хатони тан олишга ва уни пайтида ўзгартиришга уялишмайди. Бир муддат Италия Испания ва Германия методикасидан бирига ўтишни ўйлади. Аммо улар 10-15 йилга илгарилаб кетганликлари учун у методикага етиб олиш ўта мураккаб деган хулосага келдилар. Чунки 10 йил ўтиб, улар яна янги услубда 10 йилга ўтиб кетаверадилар.

Шу мақсадда италияликлар ўз моделларини яратдилар ва уни 5-6 йил аввал "Ювентус", "Рома", "Интер", "Милан", "Кьево", "Наполи" ва "А" Сериянинг бошқа имконияти бор клубларда синовдан ўтказдилар. Натижа чакки бўлмади. "Ювентус" сўнгги 5 йилда икки марта ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. Италия футбол федерацияси ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Европа ва жаҳон чемпионатларини бир четга суриб қўйди. Қисқаси, Италия модели яқинда тасдиқланди ва энди Италия бўйлаб 36та регионга йўналтирилди.


Энди ҳар бир итальян мураббийи ўз ёшлар клубини янги тадбиқ этилаётган методика асосида тарбиялаб боради. Бу лойиҳани бир пайтлар Германия ҳам қўллаган ва чекка-чекка қишлоқларгача ўз методикасини тақдим этганди. Бу жуда катта маблағни талаб этади. Кучлилар қаторида ўз ўрнини йўқотиб бораётган Италия келажак учун миллионлардан воз кечишни ўз олдига режа қилиб қўйди. Бугунги кунда бирорта немис клуби Англия, Франция ва Испания каби жуда катта миллионларни трансфер учун сарфламайди, асосий таркибда ўйнаб кетадиган футболчилар ўзида етарлича. Худди шу фалсафани Италия илгари суряпти, фақат футболчини тайёрлаш дастури бир-биридан фарқ қилади холос.

"А" сериядаги саноқли клубларни инобатга олмаганда, молиявий инқироз Италияда жуда кўплаб клубларга жиддий таъсир ўтказган. Шунинг учун ҳам улар бугунга келиб ўзлари яхши савиядаги фуболчиларни етиштириб чиқаришга мажбур бўладилар. Нарх-навонинг кескин кўтарилиши, бу кетишда Италияга топ футболчиларкелишини пасайтириши аниқ. Яхши футболчини тарбиялаш учун мураббий доим изланишда бўлиши керак. Айнан шу изланиш мураббийларга кам харажатли бўлиши учун, Италия футбол федерацияси 36 регионда малака ошириш ўқув-курсларини бепулга тақдим этиш лойиҳасини ишлаб чиқди. Бугунда истаган италиялик мураббий ўзига яқин бўлган ҳудудда ўзи истаганича малакасини бепул ошириб бораверади. Мураббий кўп, иш эса оз. Бу эса лицензия эгаларини тиним билмай изланишда бўлишларига олиб келаяпти.

Яқин ўн йил ичида бу ўз мевасини бермай қолмайди

Иш билан бўлиб Зейтуллаев билан уюштирилган интервьюда қатнаша олмагандим. Уч йил аввал унга келажакда футбол мактаби очиш ниятида эканлигимни айтгандим. Хайрулла Холиқов уни бу ҳақда хабардор этди. Кейин Илёс билан телефон орқали суҳбатлашдик ва "JFL Tashkent"нинг машғулотига келадиган бўлди. Машғулотга 2006-2009 йилларда таваллуд топган энг сара футболчиларни йиғиб олдик. Бир соат давомида машғулотни томоша қилган Илёс, кейин болакайлар билан ўзи футбол ўйнади ва ярим соат Италияда қўлланиладиган машғулотлардан бирини болакайлар билан бажарди. Европа билан бизнинг фарқимиз, биздаги мураббийларнинг фантазияси катта эмаслиги. Доимий изланишда бўлмаслиги.

Энг катта муаммо эса ўзбекистонлик мураббийлар ўзларини бировдан кам билмаслиги ва ўрганинг деган таклифга, мен буларни биламан деб жавоб беришида бўлади. Германия, Испания, Италияда бундай эмас. Улар юқорида қайд этилганидек бўш вақтини ўқиш билан ўтказади. Гуруҳлари ҳам шунга монанд, бизда "А" гуруҳдан кейин сизда тирикчилик учун албатта "В" ва "С" таркиб бўлади. Ҳаттоки, "С" таркибдан ўзининг "А"сига ўтиши учун пул оладиганлар ҳам йўқ эмас.

Болакай сузишни билмаса, уни кўчага ҳеч ким чиқариб қўймайди-ку? Ўша сузиш чемпионлари машғулот ўтказадиган бассейнларда улар ҳам тенг ҳуқуқли сузувчи сифатида машқ қиладилар. Нима учун футболда ажратиш керак? Ажратиладиган ёш камида 13ни ташкил этиши керак. Европа андозасининг ютуғи мана шу аслида. Бизда 7 ёшдан энг кучлисини майдонга туширишади, ақли борини эмас. Чунки 7 ёшдан натижа керак. Ақли бор, аммо кучи йўқ бола 13-14 ёшдан кейин кўрина бошланади. Унгача эса уни мураббий сен "А" таркиб аъзосимассан деб синдириб бўлган бўлади.

Ота - оналар ҳам шошмасликлари керак. Бир клубга фарзандини олиб келиб уч ойдан кейин бошқасига олиб боради. Худди 3 ой ичида бола зўр футболчи бўлиб қолади. Бу узоқ йилларни талаб қиладиган спорт тури ва унга сабр керак.


"JFL Tashkent" болалар футбол клубига асос солингач, ёшни кичрайтириш муаммосига энди журналист сифатида эмас, клуб вакили сифатида курашишимга тўғри келадиган бўлиб турибди. Яқинда бир ерда мусобақада қатнашдик. Бизда Европа каби икки ёш бир тоифада бўлгани учун 2008 йилларимиз ичида 2 нафар яхши ўйнайдиган 2007 йил бола бор эди. Рақибларга мусобақадан аввал бу ҳақда айтилди, улар бироз нотўғри тушунишибди. 2 нафар 2008ни ўйнатишди. Бу фожеа, натижа керак уларга. Сўнгги куни ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини бердик ва биронта 2007сиз ўйнашни айтдим. Рақиб сафида 15 нафар футболчидан 4 нафари 2008 бўлиб турибди. Аслида 2 нафар 2007 қоидасига келишган бўлганмиз. Шунга ҳам биз катта ютуқларга эришмаймиз.

Яқин кунларда ўз тизимимни ишлаб чиқаман ва унда 7 ёшдан 15 ёшгача фақат ва фақат тегишли идоралардан тасдиқдан ўтган футболчилар рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади. У тизимда биз билан ҳалол ишлайдиган клублар учун саҳифа ажратилади. Бу нима беради? Аввало клублар ўзаро ўртоқлик ўйинлар ўтказишда муаммога учрамайдилар. Биз ўтказадиган мусобақаларда фақат тизимга аъзо клублар қатнашади. Чунки бизнинг бундан кейинги мусобақаларимизда алдовга ўрин бўлмасин. Бу тизим орқали футболчиларни назорат қилишимимиз мумкин бўлади. Чекка-чекка тизимга аъзо қишлоқ футболчиларини ҳам пойтахтдан туриб бемалол кузатиш имкониятига эга бўламиз. Бу тизим маълум маблағни талаб этади, лекин уддалашимизга ишонаман.

Ундан ташқари 2007-10 йиллар учун махсус чемпионатни йўлга қўйишимиз даркор. Бугунда шаҳар чемпионатидаги энг кичик ёш 2007 ҳисобланади. 2004 йилларгагина очко тизими қўлланилади. Бу ФИФА регламенти. 2007-2008 йиллар ҳеч қанақасига 9х9 ўйнамаслиги керак. Бу ҳам ФИФА талаби. Аммо бизда бунга эътибор қилинмайди. Европа эса бунга қатъий эътибор қаратади. Бекорга 2007 йил авлод вакиллари 7х7 ўйнамайди. Камроқ футболчи - бу кўпроқ тўп билан муносабат дегани. Яна бошқа фойдали томонлари бор. Мен шакллантирмоқчи бўлган чемпионатда эса фақат ва фақат ФИФА қоидалари, Европа томонларда қўлланиладиган тизимларга жавоб берадиган клублар қатнашишлари лозим бўлади.

ФИФА тасдиқлаб берган регламент қандай?

Ёш

Футболчи

Майдон

Ўйин вақти

Дарвоза

Тўп ҳажми

Турнир

9-10

7х7гача

30х45дан 35х50гача

15-20

3х2

4

Очкосиз

11-12

9х9гача

45х60дан 50х67гача

20-25

5х2

4

Очкосиз

13

11х11

45х90

25-30

Стандарт

5

Очко

14

11х11

50х90

30-35

Стандарт

5

Очко

15

11х11

60х90

35-40

Стандарт

5

Очко

16

11х11

60х100

40-45

Стандарт

5

Очко

17

11х11

60х100

45

Стандарт

5

Очко

Мазкур жадвал 2017 йил 30 март куни Ўзбекистон футбол федерацияси бош котиби, Сардор Ҳамидуллаевич томонидан тасдиқланиб барча вилоят федерацияларига тақдим этилган. Аммо бу жадвалга деярли амал қилинмайди. Шахсан ўзим 2008 йилги футболчиларга мусобақа ўтказиш ва ўртоқлик ўйинларини ташкил қилишда қийинчиликка учрайман. "Менинг болаларим 9х9 яхши ўйнашади", уларнинг топиб олган гапи шу. Велосипед аллақачон ихтиро қилиб бўлинган ва уни миниш керак холос, бу поезд эмас, орқага руль қўйса велосипед юришдан тўхтайди.

Ҳозир режамиздаги яна бир вазифа, Одил Аҳмедов билан водийда барчасини қонун қоида асосида ишни йўлга қўйиш. Водийда сал кам 10 млн. аҳоли яшашини инобатга олсак, у ердан истеъдодларни жуда кўплаб ихтиро қилишимизга ишонамиз.

Италиядаги ҳолат Илёс Зейтуллаев билан бўлиб ўтган суҳбат асосида ёзилди.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика