UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   1 07:55Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  14 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  20 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31

Нодир Йўлдошев: "Жуда қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик" Янгиликлар

Нодир Йўлдошев: "Жуда қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик"

Про лига 10-тури доирасида "Ғиждувон" – "Янгиер-Қурувчи" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар сафида ягона гол муаллифи Нодир Йўлдошев фикрларига қулоқ тутдик.

- Бугунги ўйиндан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Мазкур учрашув қийин бўлишини билардик. Шунга яраша жамоадошларимиз билан биргаликда меҳнат қилдик. Худога шукрки, қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Айни вақтда жамоамизда кайфият юқори, негаки, турдан-турга турнир жадвалида кўтарилиб бормоқдамиз. 

- Жамоанинг ҳужум чизиғида муаммолар борлиги сабабли сизни ушбу позицияда синаб кўришмоқда. Бу қийинчилик туғдирмаяптими?

- Чиндан ҳам жамоамиз ҳужумчилари жароҳат сабабли бизга ёрдам бера олишмаяпти. Мен ушбу позицияда уларнинг йўқлигини билдирмаслик учун қўлимдан келганча ҳаракат қилмоқдаман. Албатта, қийинчиликлари бўлмоқда, лекин жамоадошларимнинг ёрдами сабабли бунинг уддасидан чиқяпман.

- "Зомин" билан ўйинда ҳам ғалаба голини ургандингиз. Мавсум давомида нечта тўп киритишни мақсад қилгансиз?

- Албатта, ҳужумчи борки, гол уришни истайди. Мавсум давомида нечта гол уришим муҳим эмас. Асосийси, жамоамиз ғалабали сериясини давом эттирса бўлди. Муҳими, шу.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика