UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  1 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  12 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  17 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  10 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29

Нодир Қўйбоқов: “Зомин”да молиявий муаммолар бор” Янгиликлар

Нодир Қўйбоқов: “Зомин”да молиявий муаммолар бор”

Про лига иштирокчиси “Зомин” клуби бугунги кунда турнир жадвалининг охирги ўринини эгаллаб турибди.

Жамоа кўрсатаётган натижалар яхши деб бўлмайди. Хўш, натижаларнинг салбий кўриниш олишига нима сабаб бўлаётгани юзасидан жамоа ҳимоячиси Нодир Қўйбоқов фикрларига қулоқ тутдик. 

 Маълумот учун, Нодир Қўйбоқов шу вақтга қадар “Сўғдиёна” ёшлар жамоасида ўйнаб келган. Мавсум бошида “Зомин” клубига келиб қўшилган эди. 


- Нодир, “Зомин” бугунги кунда Про лигадаги ҳолати яхши эмас. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

- Мавсумни яхши бошлагандик. Лекин кейинчалик натижаларимизда пасайишлар кузатилди. Бунга нима сабаб бўлаётганини ҳозир аниқ айта олмайман. Албатта, қайд этаётган натижаларимиз яхши эмас ва бундан мухлисларимиз ҳам норози.

- Молиявий ҳолат қандай?

- Албатта, молиявий муаммоларимиз бор. Буни яшириб ўтирмоқчи эмасман.

Жамоада яхши футболчилар кўп. Ўйлайманки, иккинчи даврада натижаларимиз ижобий кўриниш олади. Бу ҳолатда қолиб кетмоқчи эмасмиз. Вазиятни яхшилаш ва натижаларимиз билан мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз. Ҳозирги ҳолатимиз вақтинчалик дея оламан.

- Ортда қолган 13 турда энг қийин ўйин кимга қарши кечди?

- Про лигада бирорта ўйин осон кечмаяпти. Ҳар бир баҳс ўзига яраша қийин ўтмоқда. Энг қийин ўйин деб, назаримда, “Турон”га қарши ўз майдонимизда ўтказган баҳс бўлди. 

- “Сўғдиёна” ёшларида ўйнаб келгансиз. Асосий таркибга қўшила олмаганингизга нима сабаб бўлди?

- Тажриба етишмади дея оламан. Жамоанинг асосий таркибида жиддий рақобат бўлиб келган. Ҳозирда ҳам анча кучли ҳимоячилар тўпланишган. Менда бу борада тажриба етишмади ва шу сабабли ҳам асосан ёшлар жамоасида ўйнаб келдим.

- Жамоада яхши ҳимоячилар тўпланишган деб айтдингиз. Қайси бир ижрочиларнинг ҳаракатлари сизга ёқади?

- Элёр Орифов ва Сардор Қулматов ўйинлари менга маъқул келади. Тўғри, иккисининг ўйин услуби бошқача. Лекин иккисида ҳам ўзингиз учун нимадир олиш имкони бор. Хуллас, мен бу футболчиларни кузатиб келаман.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Биринчи навбатда Суперлигада дебют қилишни мақсад қилганман. Шу вақтгача Суперлигада ўйнамаганман. Шунингдек, терма жамоа либосида ўйнаш орзусидаман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика