UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  0 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  1 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда мағлуб бўлди  9 00:27Арне Слот: "АПЛнинг 7-жамоаси ПСЖни мағлуб қилди. Биз шундай лигада ўйнаймиз"  5 23:50Суперлига. "Бунёдкор"ни сўнги дақиқада дарвоза устуни қутқарди, "Қизилқум" эса "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 23:45"Байер" Алонсонинг "трансфери"дан қанча ишлаб олмоқчи?  6 23:29Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" "Ал Файҳа"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 22:55Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"  2 22:09"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди  13 21:51"Олимпик-MobiUz" "Дўстлик"да "Олимпик"ни мағлуб қилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 21:28Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди  6 20:59Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз"  5 20:05Суперлига. "Бунёдкор" стадиони дарвоза тўсини "Бунёдкор" зарарига ишлади   12 19:49Месси Гвардиола ҳақида: "У футболга зарар етказди"  12 19:22Мирко Еличич: "Про лигада аксарият жамоалар шунчаки натижа учун курашяпти"  0

Нима учун А Серияни томоша қилишингиз керак? Янгиликлар

Нима учун А Серияни томоша қилишингиз керак?

Бугун футбол бўйича Италия чемпионатининг навбатдаги мавсумига старт берилади.

Мусобақанинг 1-туридан қуйидаги баҳслар ўрин олган:

21.08.2021

"Верона" — "Сассуоло"

"Интер" — "Женоа"

"Эмполи" — "Лацио"

"Торино" — "Аталанта"

22.08.2021

"Болонья" — "Салернитана"

"Удинезе" — "Ювентус"

"Рома" — "Фиорентина"

"Наполи" — "Венеция"

23.08.2021

"Кальяри" — "Специя"

"Сампдория" — "Милан"

Бир замонлар "кичик мундиал"га қиёсланган ушбу лига асримизнинг 2-декадасида шуҳратини анчагина йўқотгани бор гап. Бироқ, биз учун топ-5'нинг қолган биринчиликларига нисбатан айнан А Серияни қизиқроқ қиладиган бир нечта сабаблар бор. Қуйида шулар ҳақида. 

1. Элдор Шомуродов

Аввалги йилни Генуяда ўтказган футболчи янги мавсумни Римда бошлайдиган бўлди. Эътиборли жиҳати, "Рома" ҳамюртимизнинг трансфери учун деярли 18 млн евродан воз кечди. Бу ўзбек футболи учун мутлақ рекорд ҳисобланади. Элдор аллақачон "бўрилар" либосида 1-ўйинини ўтказиб, расмий дебютини гол билан "ювишга" ҳам улгурди. Ўзбекистонлик ҳужумчи иштирокидаги ўйинларга юртдошларимизнинг муносабатини яхши биласиз.

Шомуродов жамоаси А Сериянинг янги мавсумидаги иштирокини 22 августда бошлайди. Шу куни "Рома"га Винченсо Итальяно бошчилигидаги "Фиорентина" қарши чиқади.

Рома

Генрих Мхитарян - 26', Жордан Верету - 64', Жордан Верету - 79'

Серия А . 1-тур

23/08/2021, 00:45

1
:
3
Тугади

Фиорентина

Никола Миленкович - 60'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 26997 томошабин

Бош ҳакам: Luca Pairetto

45'
90'
13'  Лоренцо Пеллегрини
26'  Генрих Мхитарян
26'  Тэмми Абрахам
44'  Николо Дзаньоло
52'  Николо Дзаньоло
64'  Жордан Верету
64'  Тэмми Абрахам
69'  Тэмми Абрахам (Элдор Шомуродов)
79'  Жордан Верету
79'  Элдор Шомуродов
84'  Генрих Мхитарян (Стефан Эль-Шаарави)
84'  Лоренцо Пеллегрини (Карлес Перес)
87'  Жордан Верету (Эдуардо Бове)
17'  Бартломей Дронговский
19'  Хосе Кальехон (Пьетро Терраччано)
45'  Джакомо Бонавентура
46'  Юссеф Малех (Гаэтано Кастровилли)
53'  Эрик Пульгар
60'  Никола Миленкович
60'  Эрик Пульгар
74'  Джакомо Бонавентура (Марко Бенасси)
84'  Николас Гонсалес (Риккардо Соттиль)
84'  Лоренцо Венути (Риккардо Сапонара)

Элдор Салоҳнинг натижасини янгилайдими? 

2. Роналду, Ибра ва Моур

Хабарингиз бор, лига рейтинги юқорилаши учун ундаги катта номларнинг ўрни бўлакча. Месси ва Рамосдан кейин Ла Лигада бу борада пасайиш юзага келди. Қувонарли жиҳати, А Серияда дунёдаги энг машҳур 3 футболчидан иккиси (Криштиану ва Златан), шунингдек, мураббийлар орасидаги энг қизиқ шахсият (Жозе) бор.

3. Кафолатланган интрига

Янги мавсумда олдингиларидан фарқли равишда мутлақ фаворит йўқ. Амалдаги чемпионнинг ("Интер") мураббийин алмашди ва таркибда жиддий йўқотишлар юзага келди. "Ювентус" ўтган мавсумнинг охирги турида ЕЧЛ йўлланмасини аранг қўлга киритгани ёдингизда бўлса керак. Шу туфайли бу йил ҳеч кимни фаворит сифатида кўрсатиб бўлмайди. Бундан ташқари, "Рома"га Моуриньюнинг олиб келиниши Рим клуби ҳам чемпионлик пойгасида иштирок этишини таъминлайди.

А Сериянинг янги мавсумида совринли ўринлар учун курашувчи катта еттиликнинг имкониятлари бир-бирига жуда яқин: "Милан", "Ювентус", "Интер", "Рома", "Наполи", "Аталанта", "Лацио".

4. Катта мураббийлар

Янги мавсум мураббийларга аталиши кутилмоқда. Ёзда 4 нафар катта мураббий А Серияга қайтди: Массимиллиано Аллегри ("Ювентус"), Маурисио Сарри ("Лаццио"), Лучано Спалетти ("Наполи") ва Жозе Моуринью ("Рома").

Улар ўртасидаги курашни кузатиш завқли бўлади. 

Факт: Моуринью А Сериядаги сўнгги мавсумида (2009-2010) требль қайд этган эди.

Муаллиф :
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика