UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  0 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  3 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  24 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  7 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  20 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  35 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10

Нико Ковач: "Кечаги ўйин футболимиз рекламасига айланди" Янгиликлар

Нико Ковач: "Кечаги ўйин футболимиз рекламасига айланди"

"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач "Аякс"га (3:3) қарши ўйиндан кейин ЕЧЛ гуруҳ босқичи якунлари ҳақида фикр билдирди.

"Сенсацион ўйин гувоҳига айландик. Стадионга ташриф буюрган мухлислар келишганига умуман пушаймон бўлишмади. Ҳар иккала жамоа юксак ирода намойиш этди. Жамоамиз 1:2 ҳисобида орқада бораётганда ҳам мувозанатни тиклашга эришди. Бу ўйин бизнинг футболнинг рекламасига айланди. Учрашув тақдирини анча аввал ҳал этишимиз мумкин эди. Якунда барибир гуруҳни пешқадам сифатида тугатдик. Мақсадга эришдик.

"Аякс" билан икки бор дуранг қайд этдик. Жамоамиз рақибнинг қарши ҳужумларини ўтказиб юборди. Умуман "Аякс" ҳақида жуда илиқ фикрларни айтиш мумкин. Жуда кучли жамоа шаклланмоқда.

Гуруҳ босқичидаги иштирокдан кўнглим тўлди. Энди интизорлик билан плей-офф босқичини кутамиз", - деди Нико Ковач.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика