UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  1 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  2 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  20 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  6

Никимбаев: "Ўзбекистон Осиё Кубогига мезбонлик қилиши учун камида 8та стадион керак" Янгиликлар

Никимбаев: "Ўзбекистон Осиё Кубогига мезбонлик қилиши учун камида 8та стадион керак"

Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телергамдаги каналида ўқувчилар саволларига жавоб берди.

Унга қуйидагича савол беришди.

- Ўзбекистон Осиё Кубоги-2027ни ўзида ўтказиши учун имкониятлар қандай? Бунинг учун нималар қилиш керак? Минимал талаблар қандай? ЎФА талаблар масаласини ҳал қилиши мумкинми?


Иккинчи савол:

- Ўзбекистон U19 терма жамоаси учун ким энг яхши номзод деб ўйлайсиз?


- Осиё Кубогини қабул қилиши учун камида 8та стадион керак. Ушбу аренанинг энг кичигига камида 20 минг мухлис сиғиши, очилиши ва финал бўладиган баҳслар 40 минглик аренада ўтказилиши лозим. Камида 3-4та аренани реконструкция қилмасдан ва камида битта янги стадион қурмасдан талабларни бажариб бўлмайди. Аммо иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Агар мезбонлик бизга берилса, 7 йил ичида барча талабларни бажариш мумкин.

Иккинчи саволга жавоб: U19 терма жамоамизнинг мураббийи бор. Бу Тимур Кападзе. Агар U16 жамоаси ҳақида сўраётган бўлсангиз, бу ерда номзод терма жамоаларнинг умумий ривожланиш стратегиясига боғлиқ. Масалан, терма жамоани профессионал мураббийлик фаолиятини бошлаётган мутахассисга топшириш мумкин. Мисол учун, кейинги ёш тоифасидаги терма жамоани автоматик бошқариш шарти билан Максим Шацкихни бош мураббий этиб тайинласа бўлади. Жамоани хорижлик мураббийга бериб, ундан натижа талаб қилиш мумкин. Унинг келажакдаги фаолияти эса Осиё чемпионатига қараб аниқланади - дея жавоб берди Никимбаев.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика