

"Шартнома билан боғлиқ вазият - энди муаммо эмас. Мен ўзимни ПСЖда уйдагидек қулай ҳис қилмоқдаман. Бу ерда ҳар қачонгидан ҳам бахтлиман", - дейди Неймар.
29 ёшли бразилиялик футболчи "Пари Сен-Жермен"да 2017 йилнинг ёзида бери ўйнайди.
Футболчи жорий мавсум жамоа либосида 22та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 8та ассист қайд этди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар амал қилади.



