Неймар ҳакамни ҳурматсизликда айблади
07 ноя 2018 10:42
Янгиликлар
Неймар ҳакамни ҳурматсизликда айблади
ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Наполи"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувини (1:1) бошқарган Бьорн Куйперсни танқид қилди.
"Рефери бугун кўп хатоларга йўл қўйди, аммо кўпроқ жаҳлимни чиқаргани нарса - ҳакамнинг мен билан қандай муносабатда бўлгани. Унинг менга айтган гаплари ҳурматсизликдан бошқа нарса эмас, шу сабабли бироз ўзимни бошқара олмай қолдим. Унинг хатолари мени ҳавотирга солмайди. Ҳакам ҳам бошқалар каби оддий инсон. Жаҳлимни чиқарган нарса, унинг футболчиларга бўлган муносабати. Ҳеч бир футболчини ҳурмат қилмади.
Куйперс карточкаси ва хуштаги бўлгани учун ўзини ҳаммадан устун тутиши эмас, футболчиларга яхши муомала қилиши керак. Бу борада чора кўрилади деб умид қиламан" - дейди Неймар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар