Неймар "Барселона"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин
05 мар 2021 13:48
Янгиликлар
Неймар "Барселона"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин
ПСЖнинг асосий ўйинчиларидан бири Неймар "Барселона"га қарши ЧЛ 1/8 финал жавоб ўйинида майдонга тушиши мумкин.
29 ёшли бразилиялик футболчи жароҳатидан сўнг парижликлар сафида илк бор умумий гуруҳдаги машғулотларда иштирок этди. Клуб форвард "Барса"га қарши ўйингача тикланади деб ҳисобламоқда.
ПСЖ ва "Барселона" ўртасидаги жавоб ўйини 10 март куни Парижда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, илк ўйинда Франция клуби 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ўхшаш янгиликлар
02:13
Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди 3
Фикрлар