UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  0 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  43 22:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  32 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  4 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  1 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7

Невен Суботич: Гуруҳимизда ҳали ҳеч нима маълум эмас" Янгиликлар

Невен Суботич: Гуруҳимизда ҳали ҳеч нима маълум эмас"

Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси Чемпионлар Лигаси доирасидаги учрашувларда очко олиш борасида бироз қийинчиликларга дуч келмоқда.
"Сариқ-қоралар" 4-тур доирасида бўлиб ўтган "Арсенал" га қарши уй ўйинида ҳам 0-1 ҳисобида мағлубиятга учрадилар. Дортмундликларнинг етакчиларидан бири бўлган Невен Суботич жамоасининг ёрқин ўйинлари ҳали олдинда эканини таъкидлади.

- Жамоамиз ёмон ўйин кўрсатаётгани йўқ. Фақат биз яратилаётган вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. "Арсенал" га қарши кечган учрашувда ҳам биз яхшироқ ўйнадик. Лондонликлар эса яратилган икки қулай вазиятдан бирини голга айлантиришни уддаладилар. Айнан бу борада ишлашимизга тўғри келади. Гуруҳда ҳозирча ҳамма масала очиқ. Агар "Наполи" га қарши кечадиган кейинги ўйинни ютсак, бизда нимчорак-финалга чиқиш учун жуда яхши имконият хосил бўлади", - дейди Суботич.

Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" Дортмунд ЧЛ доирасида "F" гуруҳида иштирок этмоқда ва 6 очко тўплаган ҳолда гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Арсенал" ва "Наполи" ҳисобида 9 очкодан мавжуд бўлса, "Марсел" 0 очко билан гуруҳдаги сўнгги поғонани банд этган.

Зохиржон Акрамхонов таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика