UZ

Сўнгги янгиликлар

21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:55ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  34 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  4 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  20 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  2 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  17

Неъматилло Қуттибоев: “Арал”да жароҳатлар кўп учраяпти” Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: “Арал”да жароҳатлар кўп учраяпти”

Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган “Хоразм” - “Арал” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда тенг курашлар остида ўтган ўйин гувоҳига айландик. Бироқ, иккинчи бўлимда ҳимоя чизиғимиз хатоларга йўл қўйди. Якунда бугунги учрашувни бой бердик. Мухлислардан узр сўрайман.

- “Арал” жамоаси мағлубиятлар гирдобига тушиб қолаётганига сабаб нимада?

- Жароҳатлар кўп учраяпти. Бугун ҳам икки нафар асосий таркиб футболчимиз ўйнай олмади.

- Жамоада жароҳатлар кўплиги сунъий майдондаги ўйинлар туфайлими?

- Бу ҳақида бир нарса дейиш қийин. Сунъий майдон десангиз, ҳозир табиий майдонда ҳам ўйнаяпмиз.

- “Хоразм” ва “Арал” ўртасидаги ўйинлар ҳар доим шиддатли кечган. Бироқ, бугун жамоангиз кўп жиҳатларда ўйинни бой берди. Бунинг сабаби нимада?

- Тўғри айтдингиз, бугун рақибга бой берган жиҳатларимиз бўлди. Масалан яккакурашларда кўпроқ мезбон футболчилар устун келишди. Танаффусда шу ҳақида айтдик, бироқ иккинчи бўлимда ҳам ҳеч нарса ўзгармади.

- Сизнингча, қачон воҳада Неъматилло Қуттибоев каби ҳужумчиларни кўрамиз?

- Ҳозир 2008 йилда туғилган футболчилар орасида терма жамоада ўйнаётган ёш футболчилар бор. Балки шулардан чиқар деб умид қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика