"Нефтчи"нинг янги ўйинчилари қайси рақамларда ўйнашади? ФОТО

Narzulla Saydullayev
2 авг 2014, 10:48
Бугун Фарғонада "Нефтчи" клуби иккинчи давра олдидан жамоа сафига қўшилган янги футболчиларни таништирди.
Тақдимот маросими 2 қисмдан иборат бўлди. Биринчи қисмда журналистлар ва мухлислар раҳбарият ҳамда футболчилар билан жонли мулоқот ташкил этилди. Шундан сўнг иккинчи қисм давом эттирилди. Унда янги футболчилар ўз маҳоратларини мухлисларга кўрсатиб қуйишди.

Янги уйинчиларга қуйидаги рақамлар тақдим этилди: Акмал Холматов - 88, Шерзод Хакимов - 90, Сардор Раҳмонов - 33, Умид Қодиров - 6, Сардор Мирзаев - 71, Андрей Акопянц – 55.

Тадбир борасидаги батафсил маълумот яқин вақт ичида сайтимизда берилади.

Комилжон Икромов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia