UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  7 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  37 19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  13 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  15 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  6

"Нефтчи"нинг собиқ ўйинчилари "Истиқлол"да Янгиликлар

"Нефтчи"нинг собиқ ўйинчилари "Истиқлол"да

Теглар :  Нефтчи
Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Жамоа ушбу ҳафта страт оладиган Фарғона вилояти ҳокимининг Кубоги учун ўтказиладиган мусобақада иштирок этади.

Анвар Бердиев бошқарувидаги жамоа ҳозирда кунига бир маҳалдан машғулот ўтказиш орқали, бўлажак турнирга тайёргарлик кўрмоқда.

Таркибда эътиборга молик ўзгаришларни кўриш мумкин. Хусусан илгари Анвар Бердиев билан "Нефтчи"да бирга ўйнаган Фарруҳ Турдалиев, Иқбол Бобохонов, Дилёр Эрматов, Мансур Саидов ва Павел Смоляченко сингари тажрибали ўйинчилар айни дамда"Истиқлол" машғулотларида тер тўкмоқда.

Шунингдек ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Нодир Ашурматов, Аҳрор, Раҳматулло Ўктамовлар, Абдухолиқ Қурбонов, Элёр Мамасолиев ва Сардор Сотволдиев каби футболчиларни ҳам таркибда сақланиб қолинганини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Селекция ишлари ҳали яна давом этади.

Машғулотлар чоғида бош мураббий Анвар Бердиевга дарвозабонлар устози Баҳодир Шамшиддинов ёрдам бермоқда.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика