UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  0 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  7 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5

"Нефтчи"нинг 16 нафар футболчи иштирок этган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

"Нефтчи"нинг 16 нафар футболчи иштирок этган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Суперлига жамоалари янги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттиришмоқда.

Суперлигага қайтган "Нефтчи" клуби бир неча кундан бери Тошкентда машғулотлар олиб бормоқда. Фарғоналикларнинг кечаги машғулотларини бевосита кузатиб бордик. Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги жамоа машғулотида кеча жами 16 нафар футболчи иштирок этди. Янги келган Лутфулла Тўраев собиқ жамоаси билан хайрлашиб келиш учун жавоб олгани боис иштирок этмаган бўлса, дарвозабонлардан бири Акбар Тўраев жароҳат сабаб кеча кўриниш бермади. Бундан ташқари, Дониёр Нарзуллаев ҳам "Насаф" таркибида "Қўқон-1912"га қарши баҳсда олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмагани боис кеча чигалёзди машқлардан сўнг индивидуал тарзда шуғулланди ва тўп билан ишламади.


Бош мураббийнинг сўзларига кўра, тез орада Александр Йешич Тошкентдаги йиғинга келиб қўшилади. Дарко Станоевич, Даниэль Стойкович ва яна бир ўйинчи Туркиядаги йиғинда жамоага келиб қўшилади. Бундан ташқари, жамоа 2 нафар янги футболчини жалб қилишни мўлжалламоқда.

"Нефтчи" жамоаси 16 январь санасида "Бухоро"га қарши назорат учрашуви ўтказади. Беллашув Тошкентдаги "Чиғатой" ўқув базасига қарашли сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтади. Ўйин 11:00да старт олади.

Бироздан сўнг "Нефтчи"нинг кечаги машғулотидан видеолавҳа ва жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббийи Дурбек Умаралиев билан суҳбатни томоша қилишингиз мумкин.

"Нефтчи"нинг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов



"Нефтчи"нинг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика