UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  19 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  5 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  2 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  10 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  11 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  79

«Нефтчи»да украиналик мураббий иш бошлади Янгиликлар

«Нефтчи»да украиналик мураббий иш бошлади

«Нефтчи» украиналик мураббий Андрей Анненков билан шартнома имзолади.

«Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоамизда украиналик тажрибали мураббий Андрей Анненков ёрдамчи сифатида Виталий Левченко билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Андрей Анненков меҳнат фаолиятини 1986 йил «Авангард» Курск клубида бошлаган. Кейинги икки йилни украиналик мутахассис «Искра» (Смоленск) жамоасида ўтказди.

1990 йилда у «Динамо» Киев таклифини қабул қилди ва икки йил Киевда ишлади. Шунингдек, Андрей Анненков Украина терма жамоасида ҳам фаолият юритган мураббийлардан ҳисобланади.

Андрей Михайилович Анненков 2007 йилдан Киевнинг «Арсенал» клуби ёшлар жамоасида фаолиятини бошлади. Турли тоифадаги жамоаларда яхши натижаларга эришган мураббий 2014/15 йилги мавсумда «Арсенал» жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланади.

2019 йилда Украина U-20 терма жамоаси бош мураббийи Александр Петраков штабида ишлаб, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланди. Мазкур турнирда юксак натижани қўлга киритганлиги муносабати билан мутахассис Украина жисмоний тарбия ва спорт ишчиси унвони билан тақдирланади.

2021/22 йил мавсумида у Одессанинг «Черноморец» клуби мураббийлар штабига қўшилади.

2021 йил август ойида Украина терма жамоаси бош мураббийи Александр Петраковга ёрдамчи мураббий бўлиб ишга киришади.

Андрей Михайлович Анненковнинг сўнгги иш жойи эса Арманистон миллий терма жамоаси бўлди. Мураббий у ерда ҳам Александр Петраков билан ҳамкорликда ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият олиб борди»- дейилган «Нефтчи» матбуот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика