UZ

Сўнгги янгиликлар

10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  18 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  12 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  24 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  6 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2

“Нефтчи” ёшлари мағлуб этилди Янгиликлар

“Нефтчи” ёшлари мағлуб этилди

Бугун “Оқ-тепа” “Нефтчи” ўринбосарларига қарши назорат учрашувини ўтказди.
Беллашув "Оқ-тепа"нинг ғалабаси билан якунланди. Биринчи бўлимда катта устунликка эга чиққан футболчиларимиз танаффус арафасида ғалаба тўпини киритди. Чап қанотдан жарима майдони ичига етказиб берилган тўпни ҳимоячилар назаридан четда қолган тажрибали ҳужумчи Маъруф Аҳмаджонов осонлик билан дарвозага жойлаб қўйди – 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам иккала жамоа аъзолари дарвозаларни ишғол қилиш учун ҳаракат қилишди, аммо гол уриш ҳеч бир футболчига насиб қилмади. Шу тариқа учрашув “Оқ-тепа”нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги 21 январда ўтказилган биринчи назорат учрашувида фарғоналиклар ғалаба қозонган эди – 1:3.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “НЕФТЧИ” – 1:0 (1:0)
22 февраль. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам:
Суҳроб Сатторов.
“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Фаррух Сайдалиев, Саид Толипов, Дониёр Усмонов, Нодир Тешабоев, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Собир Усмонхўжаев, Зафар Қорақулов, Алишер Шоғуломов, Никита Павленко, Маъруф Аҳмаджонов.
Захирадан тушганлар: Илҳом Жуманов, Сергей Рекун, Зокир Мирзааҳмедов, Бобур Абдураҳмонов, Хуршид Йўлдошев Хуррамович, Фаррух Зикрияев, Нодир Саъдуллаев, Бунёд Қорабоев.
Гол: Маъруф Аҳмаджонов, 38 – 1:0.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика