UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Де Йонг "Барселона"дан кетадими?!  0 21:30Ла Лига. "Реал" "Гранада" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 21:30АПЛ. "Ноттингем Форест" ўз уйида "Челси" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:16РПЛ. ЦСКА ва Файзуллаев "Зенит" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:58"Металлург" футболчиси пенальтидан гол ура олмаган баҳсда "Қизилқум" билан дуранг қайд этилди  2 20:53Суперлига. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида учта гол киритилган баҳсда «Пахтакор» «Олимпик»ни мағлуб этди  70 20:18Манба: Модрич мавсум сўнггида "Реал"дан кетади, унинг рақамини эса Мбаппе олади  6 19:58"Зенит" - ЦСКА. Аббос Файзуллаев асосий таркибдами?  6 19:45"Гранада" - "Реал". "Қироллик клуби" таркиби билан танишинг  2 19:40Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик"  4 19:22Руслан Аҳмедов: "Ўйинда устунлик қилганимизга қарамасдан, қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбордик"  7 19:14"Ливерпуль"да чемпионлик учун имконият қолмади  6 18:30АПЛ. Чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" йирик ғалабага эришди (+жадвал)  17 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  5 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  7

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистон клубини йирик ҳисобда таслим қилди Янгиликлар

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистон клубини йирик ҳисобда таслим қилди

Теглар :  НефтчиХўжанд
Суперлигада давом этаётган таннафусдан унумли фойдаланиб, ўртоқлик назорат учрашувларини режалаштирган "Нефтчи" кеча иккинчи халқаро беллашувида иштирок этди.

Бу сафар Тожикистон олий дивизион вакили "Хўжанд" клуби "Нефтчи"га рақиблик қилди. Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида кечаётган ва жамоалар танаффусга дуранг натижа билан йўл олишади, дея хулоса чиқариб турган мухлислар саҳнага руминиялик Михай Роман кириб келишига гувоҳ бўлдилар. 33-дақиқада жарима тўпига эга бўлган вакилларимиз зарбани ижро этишни Михай Романга ишониб топширишди ва футболчи жонли девор устидан йўллаган зарбаси чиройли тарзда дарвоза тўридан жой эгаллаб, фарғоналикларни ҳисобда оллинга олиб чиқди 1:0. Ушбу минимал ҳисоб танаффусга қадар ўзгармади.

Иккинчи бўлимда мураббийлар захирада бўлган барча ўйинчиларни майдонга туширдилар ва улар томонидан 47-дақиқада ташкил этилган чиройли комбинация натижасида тўпга эгалик қилган Ғуломҳайдар Гулямов яқин масофадан меҳмонлар дарвозасига зарба йўллаб, иккинчи тўпни киритди 2:0. Киритилган голдан сўнг ўйинда ташаббус тўлалигича мезбонлар томонига ўтди ва бир-биридан чиройли комбинация ва ҳужумлар уюштирилиши оқибатида 81-дақиқага келиб Билолхон Тошмирзаевнинг дриблинги ва олисдан кучли зарбаси таблодаги ҳисобни 3:0 га ўзгаришига сабаб бўлди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва "Нефтчи" ўртоқлик беллашувида йирик ғалабага эришди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
24 март "Истиқлол" стадиони
"Нефтчи"-"Хўжанд" 3:0
Голлар:
Михай Роман, 33'(1:0), Ғулом-Ҳайдар Гулямов, 47'(2:0), Билолхон Тошмирзаев, 81'(3:0)

"Нефтчи": 

(Биринчи бўлим)
35.Санжар Қувватов, 4.Боян Цигер, 21.Мухсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов 19.Мирзохид Ғофуров, 8.Кетелин Карп, 23.Диёр Туропов 11.Жавохир Қахрамонов, 99.Нсунгуси Эффионг, 18.Михай Роман.

(Иккинчи бўлим) 

35.Санжар Қувватов, 3.Жалолиддин Жумабоев, 21.Мухсин Убайдуллаев (с), 14.Хуршид Мухторов, 27.Мухаммадали Холматов (33.Шохрух Ёқубжонов 70), 66.Дониёр Валиев, 17.Санжар Қодирқулов, 24.Ғуломҳайдар Гулямов, 10.Шохруз Норхонов, 28.Бехруз Облакулов, 77.Билолхон Тошмирзаев.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

   
25 мар 13:01:11
Неф69
Э, койил, БАРАКАЛЛА!!!
   
25 мар 13:01:05
Неф69
Э, койил, БАРАКАЛЛА!!!
   
25 мар 07:30:41
Шухратжон Муйсинович
НЕФТЧИГА Суперлига ўйинларида ғалабалар бардавом бўлсин!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика