UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31"Кальяри" — "Лечче". Таркиблар маълум  0 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  1 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  9 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  25 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  7 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  12 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  19 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1

"Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейин 6 нафар шахс ушланди Янгиликлар

"Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейин 6 нафар шахс ушланди

Фарғона вилоят ИИБ расмий баёноти.

Хабарингиз бор, бундан аввал интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган мазкур видеолавҳа юзасидан барча ҳуқуқбузарлар ушланиб, терговга кадар текширув ҳаракатлари ўтказишга киришилганлиги тўғрисида маълум қилган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “в” банди (оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилди.

Мазкур жиноят иши доирасида 6 нафар шахслар юқоридаги модда билан иш бўйича гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, улар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

Шу билан бирга, оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда иштирок этган 5 нафар шахсларнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги боис, улар маъмурий тартибда ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тергов ҳаракатлари якунига кўра, ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Мазкур ҳолат вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган.

Тергов ҳаракатлари якунига кўра, қўшимча хабар берилади.

Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика