UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Нефтчи" Қиргулида назорат учрашувини ўтказди Янгиликлар

"Нефтчи" Қиргулида назорат учрашувини ўтказди

Теглар :  Нефтчи
Хабарингиз бор, “Нефтчи”нинг қишдаги йиғинига бир қатор янги футболчилар Сардор Эминов, Илҳом Бойдедаев, Ўткир Юсупов ва Алишер Саматов сингари ўйинчилар келиб қўшилишди.

Бош мураббий Андрей Витальевич мазкур ўйин орқали янги “Нефтчи” вакилларини синовдан ўтказиш, таркибдаги футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва ўйини борасидаги камчиликларини аниқлаб олиш имконига эга бўлди.

Қиргулидаги сўнгги йиғин куни бўлиб ўтган учрашувда “Нефтчи” футболчилари “Қизиллар” ва “Сариқлар” жамоаси номлари остида ҳаракат қилишди. Ўйин “Сариқлар”нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳояланди. Назорат ўйинида Фёдоров имкон даражасида барча футболчиларни майдонда туширди. Фақат ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов ўйинда иштирок этмади. Меҳмонов эндигина ўтган мавсумдаги жароҳатидан тикланмоқда.  

Шу куни Олий лигада ўзига яраша тажрибага эга бўлган Ўткир Юсупов “Сариқлар” дарвозасини қўриқлади. Айтиш керакки, Ўткирнинг сейвлари, ҳимоячиларни назорат қилиши ва тезкорлиги бизда яхши таассурот қолдирди. Сардор Эминов ҳам майдондда фаоллиги билан ажралиб турди. Баҳс назорат ўйини мақомига эга бўлсада, қизғин тарзда кечди. Стадионда ўйинни томоша қилган мухлислар, футболчиларни катта майдонни соғинишганига амин бўлишди.

Қиргули. “Нефтчи СК” стадиони. 12 январь, 2016-йил.
“Сариқлар” – “Қизиллар” 3:2.
Голлар:
Отабек Исроилов, Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов (сариқлар)
Мурод Бобожонов 2 та (Қизиллар)  
“Сариқлар”: Ўткир Юсупов, Шукурали Пўлатов, Дилёр Ирматов, Хусниддин Ғофуров, Алишер Саматов, Мансур Саидов, Жавоҳир Расулов, Эламон Каримов, Бахтиёр Ёқубов, Отабек Исроилов, Шерзод Ҳакимов.  

“Қизиллар”: Сергей Смородин, Сардор Қулматов, Отабек Муҳаммаджонов, Азиз Носиров, Илҳом Бойдедаев, Абдураҳмон Абдулхақов, Умид Қодиров, Сардор Эминов, Жамшид Хошимов, Бобур Фарходов, Мурод Бобожонов.

 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика