UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   0 10:00Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  0 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  2 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   3 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  31 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  13 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  4 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0

"Нефтчи". Мўминжоновдан нима қолди? Янгиликлар

"Нефтчи". Мўминжоновдан нима қолди?

Илҳом Мўминжоновнинг Фарғонадаги саргузаштлари роппа-роса 1,5 йил давом этди...

ЎФА Этика қўмитаси томонидан 5 йилга четлатилган мутахассис 2020 йилнинг охирида "Сурхон" клубининг кафиллиги билан катта футболга қайтди ва дарҳол "Нефтчи" бош мураббийи сифатида таништирилди.

У бақувват, бой клубга келмади. Жамоа 21-асрнинг 20-йилида ҳам қуйидаги автобусдан фойдаланар эди

Лекин мутахассисга яхши ишлаши учун барча шароитлар яратиб берилди. У истаган футболчилар олиб келинди. Мавсум стартида "Нефтчи"нинг таркиби ва сметаси қолган жамоалардан 1 бошга устун эди.

Табиийки, Про лига чемпионлиги муддатидан олдин тантана қилинди. "Нефтчи" элитага қайтди!

Шундан кейин тошентлик мутахассис кўпчиликка жавоб бериб, янги жамоа тузишни бошлади. Катта трансферлар амалга оширилди.

Қишда "Шинник" (Россия) билан назорат ўйинидан олдин Илҳом аканинг ўзи билан суҳбатлашгандик. Ниятлари ростан ҳам катта, медаллар учун курашмоқчи эди.

Лекин ўхшамади. Омад тамомила фарғоналиклардан юзини бурганди. Қизил карточка туфайли бошланган йўқотишлар жароҳатлар эпидемиясига уланиб кетди. Қолаверса, бу натижада ҳам акс этди. 

Биринчи давра якунида "Нефтчи" ҳисобида атиги 11 очко бор. Клуб Про лигага тушиб кетиш учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Тарихга назар солсак, фарғоналиклар фақат 2 марта мавсумни бундан ёмонроқ бошлашган. Шу туфайли 43 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилди

Сўзимиз охирида Мўминжоновнинг "Нефтчи"даги фаолиятига рақамлар билан тўхталамиз.

41 ўйин: 19 ғалаба, 9 дуранг, 13 мағлубият. Яъни, жамоа ҳар ўйинда ўртача 1,6 очко ишлади.

Энг йирик ғалаба "Динамо" устидан қўлга киритилган (6:0). Энг аянчли мағлубият эса АГМК билан Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида рўй берган (6:1).

Илҳом Мўминжонов билан тузилган шартнома 2024 йилнинг охирига қадар мўлжалланган, режа бўйича у клубни ОЧЛга олиб чиқиши керак эди...

обуна бўлинг → "Футбол анализи"

Муаллиф :
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика