«Нефтчи» жамоаси 30 январга қадар қисқа таътилга чиқди
28 янв 2016 21:33
Янгиликлар
«Нефтчи» жамоаси 30 январга қадар қисқа таътилга чиқди
Тошкентдаги йиғинни якунлаб, Фарғонага қайтган “Нефтчи” футболчиларига қисқа таътил берилганини маълум қиламиз.
Андрей Фёдоров шогирдлари 27 январь куни Фарғона қайтиб келишди. Шундан сўнг жамоа вакилларига 30 январга қадам хордиқ берилди. Шанба куни жамоа яна Қиргулидаги қароргоҳда йиғилиб “Ҳоким кубоги-2016” олдидан машғулот ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи-1” номи остида турнирда иштирок этадиган Фёдоров шогирдларининг “Ҳоким кубоги-2016”даги илк рақиби “Ёзёвон-Лочинлар” жамоаси ҳисобланади. Учрашув 31 январь куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида бўлиб ўтиши режа қилинган.
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар