UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28Европа терма жамоаси афсонаси "Тоттенхэм" мураббийига айланди  0 12:11Бугунги ўйинлар: "Реал” ва “Барса” бу сафар Евролигада, А Серия, Лига 1’да баҳслар ва бошқалар  0 11:51МЮ ҳаммуассислари дербидан олдин Манчестерга учиб келди  2 11:24Полиция Винисиусга банан отган мухлисни қидирмоқда  3 10:53Лиам Росеньор: "Қўлни ювиш борасида алоҳида йиғилиш ўтказдим"  3 10:25Бруну фаолиятини Европанинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  6 10:00"Реал" Винисиус ўрнига «Арсенал» ҳужумчисини олиши мумкин" — Defensa Central  12 09:32ЕЧЛнинг ўтган мавсумида ким қанча ишлаб олди?  2 09:06"Навбаҳор" яна икки нафар футболчи билан хайрлашди  6 08:41Аморим сабабли МЮ 200 миллион евро ишлатишни истамаган  3 08:14"Реал Мадрид"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  6 07:52Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  4 07:25Мартин Боакенинг "Андижон"даги маоши маълум  13 04:00Баскетбол терма жамоасига чақирилган, балиқли майдонда тўп тепган ҳамда Жек Читтак мухлиси   1 03:07Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади  43

"Нефтчи" автобуси ёдингиздами? Янгиликлар

"Нефтчи" автобуси ёдингиздами?

"Нефтчи" ўз қадриятларига эга клуб ҳисобланади.

Ёшлигимизда газета саҳифаларида "Нефтчи" жамоасининг узоғини яқин қиладиган "Икарус" русумли автобус суратига тез-тез кўзимиз тушарди. Автобус ўз даврини ўтаб бўлди деган ўйда эдик, йўқ унақа эмас экан.

"Икарус" ҳалиям "Нефтчи" хизматида. Бир неча йиллар давомида асосий таркиб учун хизмат қилган бу автобус ҳозирда "Нефтчи" ўринбосарларини сафар учрашувларига элтмоқда. Қойил қолса арзийди. 

U-21 чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Локомотив" баҳсига фарғоналиклар мана шу автобусда Қўқон шаҳрига келишди. Ҳайдовчи билан гаплашганимда, "Ҳа, бу ўша автобус, Худога шукур ҳалиям юрибди" деди. 

- Ака, автобус олинганига қанча бўлди? - қизиқиб сўрайман мен. 

- 1995 йил биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Фарғона вилоятига ташрифи муносабати билан жамоага шу автобус ҳадя қилинганди. Шундан бери хизматда. Худо хоҳласа, шу воқеагаям 27 йил бўлди.

27 йиллик автобус! Бу орада "Нефтчи" не кунларни бошдан кечирмади, не-не жойларга бориб ўйнаб келмади. Мана шу автобус жамоанинг қувончли ва маҳзун кунларида бирга бўлган, бирга турган ва бирга кўрган.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика