"Нефтчи": 27 январь куни Тошкент йиғини якунланади
25 янв 2016 19:20
Янгиликлар
"Нефтчи": 27 январь куни Тошкент йиғини якунланади
Фарғонанинг “Нефтчи” клуби мазкур ҳафтада пойтахтдаги йиғинни якунлашини маълум қиламиз.
Фарғоналик футболчилар 27 январь куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши сўнгги назорат баҳсида майдонга тушишади ва шу куннинг ўзида жамоа Фарғонага қайтади. Шундан сўнг Андрей Фёдоров шогирдлари 29 январь куни старт оладиган Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги”да ўз иштирокларини бошлашади. Шунингдек, Қатардаги Осиё чемпионатида ОТЖмиз дарвозасини қўриқлаган Абдумавлон Абдужалилов ҳам куни кеча машғулотларга қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна”га қарши баҳс Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтади. Учрашув соат 11:00да бошланади.
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар