Недведга 12 декабргача "Ювентус"нинг ҳар қандай тадбирларига бориш таъқиқланди
07 дек 2016 19:47
Янгиликлар
Недведга 12 декабргача "Ювентус"нинг ҳар қандай тадбирларига бориш таъқиқланди
Италия футбол федерацияси "Ювентус" вице-президенти Павел Недведни дисквалификация қилди.
Маълумотларга кўра, чехийлик мутахассис энди 12 декабргача Турин клубининг ҳар қандай тадбирига бора олмайди.
Бунга сабаб у "Аталанта"га қарши А Сериянинг 15-туридан сўнг Италия футбол федерацияси номига айтган ҳақоратли сўзлардир.
Фикрлар